Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа ярим ҳимоячи Родрининг «Барселона»га ўтиш қарорига муносабат билдирди.
Испаниялик футболчи учун курашда «қаймоқранглилар» фаворит ҳисобланганди. Бироқ Родри якунда «кўк-анорранглилар» сафига қўшилишни афзал кўрди.
«Ҳар ким нима қилишни ўзи ҳал қилади. Агар у бошқа клубни танлаган бўлса, бу унинг йўқотиши», — дея Куртуанинг сўзларини The Touchline келтирди.
«Барселона» Родрини «Манчестер Сити»дан бонусларсиз 60 миллион евро эвазига сотиб олди. 30 ёшли жаҳон чемпиони Каталония клуби билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Шанба куни «Реал» «Эспаньол»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. «Барселона» эса якшанба куни «Эльче»га қарши майдонга тушади.













