Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Футбол майдонидаги дўстлик: миф ёки реаллик?

Баҳо:
+ | -

Футбол - бу ҳақиқий жангчилар, аниқ мақсаддан чекинмайдиган жасур спортчилар ўйини. Гоҳида жаҳон даражасидаги юлдузларга қарасангиз, шундай таассурот уйғонадики, улар ҳаётга фақат майдонга тушиб, томошабоп хатти-ҳаракатлари билан мухлисларни хушнуд этиш учун келишгандек. Лекин аслида ҳаммаси бошқача. Футболчилар аввало, сизу бизга ўхшаган инсонлардир. Улар ҳам дам олишни, ҳазиллашишни, севиб-севилишни ва кимлар биландир дўст тутинишни исташади. Қўйидаги мақоламиз айнан охирги банд - дўстлик ришталари ҳақида. Аниқроғи, жаҳон футболидаги энг машҳур садоқатли дўстлар жуфтлиги хусусида гап боради.

Роберто Карлос ва Роналдо

Бир қарашда, ушбу дўстлар дуэтида ҳеч қандай ғайриоддий жиҳат йўқдек. Ахир гап Бразилия терма жамоаси ва «Реал» клубида елкама-елка туриб, тўп сурган икки футболчи ҳақида кетяпти. Фақат шуниси борки, Роберто Карлос ҳам, Роналдо ҳам ўз интервьюларида ўзаро муносабатлари оддий дўстликдан анча мустаҳкам эканлигини кўп бора таъкидлашган. Яъни туғишган ака-укалардек бўлиб кетишганини ҳеч қачон яширишмаган. Буни тушуниш мумкин. Зеро, улар мудом бирга эдилар. Ҳаттоки, ўз оилаларига нисбатан олганда ҳам, бир-бирлари билан кўп вақт ўтказишган. Бир сафар Роналдо ўз дўстларидан рамзий жамоа тузиб, рўйхатнинг биринчи қаторида айнан Роберто Карлосни қайд этганди. Оддий айтганда, улар ўртасидаги дўстлик етарлича синовлардан муваффақиятли ўтган ва ҳар икки футболчи бундай алоқа билан ғурурланишга ҳақли.

 

Жозе Моуриньо ва Алекс Фергюсон

Нафақат футболчилар, балки мураббийлар ўртасида ҳам қалин дўстлик шаклланиши мумкин. Кўпчилик муросасиз ва «Беназир» Жозе Моуриньо дўст тушунчасидан анча йироқ, деб ўйлайди. Лекин бу хато фикр! Маълум бўлишича, «Челси» устози анчадан буён «МЮ»нинг собиқ бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон билан кучли дўстлик ришталарига эга. Португалиялик мутахассис «Челси»ни илк марта қўлга олган вақтдаёқ улар ўртасида биродарлик туйғулари ниш урган. Фергининг қайси сабабдан кўра, Жозени ёқтириб қолгани номаълум. Эҳтимол, шотландиялик мураббий унинг тимсолида муносиб рақобатчини кўргандир. Балки Моунинг мураккаб характери маъқул тушгандир. Ҳарқалай, факт шуки, икки буюк мураббий ҳозирча дўстлик алоқаларини узмаган.

 

Серхио Агуэро ва Лионель Месси

Шубҳа йўқки, ушбу дўстлар дуэти ҳақида кўпчилик билади. Шунчаки, аргентиналик икки юлдузнинг матбуот орқали бир-бири ҳақида айтадиган гапларини диққат билан кузатиш кифоя қилади. Дейлик, ўтган йили уларнинг жамоалари ЧЛда ўзаро тўқнаш келишганида ҳам, ҳар иккисининг сўзларида бир мисқолгина бўлсин, тажовузкорлик ёки душманлик аломати сезилмади. Қўшимчасига, Месси ҳамюрти ва амплуадошининг ўғлига чўқинтирган ота ҳисобланади. Лионель ўғилчали бўлганида эса, Серхио Аргентина термасининг кичик ўлчамдаги футболкасини махсус буюртма асосида тайёрлатиб, уни чақалоққа совға тариқасида юборганди. Умуман, Месси ва Агуэрони тез-тез бирга кўриш мумкин. Яъни улар бўш вақтларида бирга ҳордиқ чиқариш имкониятини сира қўлдан чиқаришмайди.

 

Хави ва Икер Касильяс

Яна бир машҳур дўстлар жуфтлиги. Ваҳоланки, уларнинг майдонда тез-тез ўзаро ашаддий рақибларга айланишларига тўғри келарди. «Реал»ни Жозе Моуриньо бошқарган пайт битта ҳолат юзага келганки, айтишларича, Икер шу туфайли «бланкос»нинг асосий таркибидаги жойини йўқотган. Хуллас, «Реал» ва «Барса» ўртасидаги навбатдаги тўқнашувлардан биридан сўнг Касильяс ўз одатига кўра, қадрдон дўсти билан гурунглашади. Бу нарса Моуга ёқмайди ва у ўз шогирдларига каталониялик футболчилар билан алоқага чиқишни тақиқлаб қўяди. Икер эса бундай талабга эътибор қаратмайди ва жазога тортилади. Тўғри, бу воқеа қанчалик рост ёки ёлғонлигини билмаймиз. Бордию, бу тўқима бўлса ҳам, фақат битта нарсадан далолат беради: икки афсонавий футболчининг бемисл дўстлигидан. Айтганча, 2011 йили ОАВда Хави ва Касильяс ўртасидаги муносабатлар анча бузилгани ҳақида ёзилганди. Ўшанда футболчилар дарҳол ўзаро учрашиб, бундай хабарлар асоссиз эканлигини билдиришганди. Хусусун, Касильяс махсус баёнот ҳам берганди: «Хави - менинг энг яхши дўстим».

 

Марсело ва Криштиану Роналду

Португалия терма жамоасида бирга ўйнай бошлашган бу футболчилар ўртасида дўстлик ришталари кейинроқ илдиз отган. Яъни Роналду 2009 йили «Реал» сафига қўшилганидан сўнг. Ўша вақт Марсело Мадрид клубида ўйнарди ва ҳамюртининг янги қўнимгоҳга мсолашишига катта ёрдам берган экан. Шу-шу уларни айро тасаввур қилиш қийин. Ҳа, Криштиану оғир характер соҳиби. Шундай бўлсада, Марсело унинг тилини топишда сира қийналмайди. Ҳар ҳолда, CR7 ҳеч кимнинг олдида Марсело ҳамроҳлигидаги каби хурсанд  ва беташвиш кўринмайди. Улар ўзаро кўп ҳазиллашадилар. Муҳими, голларни доимо бирга нишонлашни хуш кўрадилар.

 

Златан Ибрагимович ва Максвелл

Златан Ибрагимовичдек кибрли йигит худди Жозе Моуриньо каби фақат ўзини севадигандек. Яъни унинг ким биландир дўст тутинишини тасаввурга сиғдириш мушкул. Бироқ бу ҳам хато тушунча. Златан ва Максвелл ўртасидаги биродарлашув анча олдин юзага келган: улар ёшлик йиллариёқ ўзаро дўст тутинишган. Боз устига, бу футболчилар аввалига «Аякс», кейин «Барселона» ва «Интер»да бирга ўйнашди. Энди эса «ПСЖ»да тўп суришмоқда. Аслида уларнинг дунёқарашлари, характерлари турлича. Шунга қарамай, ҳамон дўстлик ришталарини мустаҳкам ушлаб келмоқдалар. Айтайлик, Ибрагимович ўзининг автобиографик асари: «Мен - Златан»да Максвелл, у билан дўстлиги ҳақида кўп ёзган ва муносабатлари абадий давом этишига ишонч билдирган.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:24, 03.10.2015.
Ўқилди: 3701 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.