Хихоннинг “Спортинг” клуби ярим ҳимоячиси Ален Халилович “Эспаньол”га қарши Испания чемпионати 7-тур учрашувида рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ушбу гол 19 ёшли хорват учун хихонликлар таркиби ва Примеродаги дастлабки голга айланди, деб хабар бермоқда Sports.ru.
Эслатиб ўтамиз, асли трансфер ҳуқуқи “Барселона”га тегишли бўлган Халилович “Спортинг”да ижара асосида тўп сурмоқда.













