Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Олий лига. 24-тур. “Эътироф”га кимлар лойиқ? Копадзедан Мирсодиқовгача

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 24-тур учрашувлари ҳам ўз ниҳоясига йетди. Furkat.uz сайти ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда ушбу турда ўзини кўрсатганларга ўзимизнинг миллий “Эътироф” мукофотини тақдим этади. Албатта норасмий тарзда. Демак бошладик…

“Энг яхши сценарий”
“Машъал” – “Бунёдкор” (2:3). Муборакда намойиш этилган мазкур “картина” мухлисларни анча ҳаяжонга сола олди. “Машъал” шу куни ўз майдонида “Бунёдкор”га илк голини урди. Шунингдек илк очко ва илк ғалабани ҳам қўлга киритди. Ҳаммаси кутилганидек кетаётган эди. Яъни фаворит ҳисобланган “Бунёдкор” 2:1 ҳисобида олдинда бораётганди. Бироқ кейинчалик воқеалар ривожи ўзгариб кетди ва бу энг яхши сценарий ғолиблиги учун муносиб деб топилди.

“Энг яхши сериал”
“Келишилган ўйинлар” номли “сериал” яна авжига чиқди. Ўтган турда “Пахтакор” – “Металлург” ўйинидан кейин ушбу “сериал”нинг давоми янада қизиқарли тус олди. Натижада шахсан ЎФФ президентининг ўзи бу “сериал” воқеаларини кузатиб, жим тура олмади ва зудлик билан йиғилиш ўтказди. Кўрамиз йиғилиш “сериал”нинг кейинги қисмлари учун қандай таъсир кўрсатар экан.

“Энг яхши фильм”
Фарғона “кинотеатр”ларида намойиш этилган “Нефтчи” – “Пахтакор” (3:2) “фильми” бу номинация ғолиби бўлди. Сал бўлмаса ҳаммаси аввалги сериядаги сингари “Пахтакор” фойдасига ҳал бўлиши мумкин эди. Бироқ мезбон мухлислар бахтига “Нефтчи” футболчилари “Металлург”дан фарқ қилишини кўрсатиб бера олишди.

“Энг кассабоп филм”
“Нефтчи” – “Пахтакор” (3:2) “фильм”ини томоша қилиш учун Фарғонадаги “кинотеатр”га 12815 та томошабин ташриф буюрди. Бу клубга яхшигина фойда ҳам олиб келди. Энг муҳими “картина” 12 мингдан ортиқ томошабинга ҳам бирдек ёқди. Ахир уларнинг “қаҳрамонлари” “фильм”ни ҳинд киноларидагидек якунлашдида.

Махсус соврин
“Локомотив” ярим ҳимоячиси Темур Копадзе махсус соврин билан тақдирланади. У “Олмалиқ”қа қарши учрашувда ўз номини таблога ёздириб қўйди ва “темирйўлчилар”нинг Олий лигадаги 450-юбилей голига ҳам муаллифлик қилди.

“Энг яхши салбий роли учун”
“Металлург” устози Рустам Мирсодиқовни мазкур номинация ғолиби сифатида эълон қилсак, ҳеч ким ажабланмаса керак. Зеро у ўз ролини қойилмақом тарзда ижро этиб берди. Бечора мураббий ҳамма учун битта ўзи жавоб берди. Мирсодиқов ушбу совринни йил якунида яна бир бор қўлга киритишига ҳам шубҳа йўқ.

“Энг яхши хорижлик актёр”
Сўнгги икки турда легионерлар ўзларини яхши томонлама кўрсатишмоқда. Ушбу йўналиш бўйича “Насаф”нинг туркманистонлик “актёр”и Артур Геворкян энг яхшиси бўлди. У “Металлург”га қарши баҳсда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилиб, муҳим 3 очкони тақдим этди.

"Энг яхши режиссёр"
Бу номинация бўйича “Машъал” мураббийи Александр Хомяков ва “Нефтчи” устози Александр Фёдоров давогарлик қилишди. Натижада бироз устунлик билан Фарғоналик “режиссёр” ғолибликни қўлга киритди. Зеро унинг шогирдлари 18-сериядан буён ҳеч кимга бўйин эгмай келаётган “шерлар”ни таслим қилишга муваффақ бўлди.

"Энг яхши актёр"
“Нефтчи” футболчиси Отабек Исроилов тур қаҳрамонига айланди. У “Пахтакор”га қарши баҳсда 71-дақиқада захирадан майдонга тушиб, орадан 6 дақиқа ўтгач жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди ва фарғоналикларнинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Шу боис унга мазкур номинация ғолиблигини тақдим этдик.

Фурқат Юсупов
МАнба: www.Furkat.uz

Киритилди: 18:47, 04.10.2015.
Ўқилди: 4163 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.