Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Ла лига. Мадрид дербисида дуранг қайд этилди

Баҳо:
+ | -

Жуда шиддатли кечган Мадрид дербиси дуранг билан якунланди. "Атлетико" ва "Реал" жамоалари мухлисларга чиройли ўйин намойиш қилиб беришди.

"Қаймоқранглилар" учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ ҳисобни очишди. Карвахаль ўнг қанотда бир ҳимоячини алдаб ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Бензема эса баланд сакради ва бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Мазкур гол Бенитес шогирдларининг ишини бирмунча осонлаштириши керак эди. Боиси, ҳимоявий ўйинга ихтисослашган "Атлетико" очилишга мужбур бўлиши ва бундан меҳмонлар фойдаланиши мумкин эди. Симеоне жамоаси ростдан ҳам ҳужумга ташланди, уларнинг ҳужумлари хавфли бўлди. Улар тезда ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Анхель Корреа Тоорес билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кириб борди ва деярли бирга-бир вазиятда ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

"Матрасчилар" рақибнинг кичик хатосини ҳам кескин жазолашга ҳаракат қилишди. Масалан, ўйиннинг 21-дақиқасида "Реал" майдон марказида тўпни йўқотиши натижасида мезбонлар хавфли қарши ҳужум ташкил қилишди. Хавфни бартараф этишга чоғланган Рамос ўз жарима майдончаси ичида Корреани чалиб йиқитишга мажбур бўлди. Ўйинни бошқараётган Ундиано Мальенко пенальти белгилади. Кейлор Навас эса маҳоратли дарвозабон эканини намойиш қилиб, Гризманн томонидан йўлланган зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Фойдаланилмаган пенальти мезбонларнинг руҳиятига бироз таъсир қилди. Аммо улар иккинчи бўлимга қайтадан "зарядланган" ҳолда тушишди. Иккинчи 45 дақиқаликда "Реал" асосан ҳимояланди. Ҳимояни мустаҳкамлаш мақсадида Бенитес Бенземани захирага олиб, Ковачични туширди. Биринчи бўлим сўнгида Карвахаль жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Жароҳатидан энди фориғ бўлган Бэйлга мураббий ўйин амалиётини беришга қарор қилди. Мана шу жиҳатлар "Реал"нинг очко йўқотишига олиб келди. Айнан Гаретнинг тўп йўқотиши натижасида мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Жексон Мартинес чап қанотдан Арбелоадан ўтиб кетди дарвозабон майдончасига узатма берди, Гризманн товони билан тўп йўналишини ўзгартирди. Вьетто эса бўш дарвозани ишғол қилди.

Агар иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Кейлор Навас маҳорат кўрсатиб, Жексон Мартинеснинг 17 метрдан йўллаган зарбасини қайтармаганида, "Реал" 1 очкодан ҳам қуруқ қолиши мумкин эди.

Мазкур дурангдан кейин "Реал Мадрид" ўз очколарини 15тага етказди ва тўплар нисбатига кўра 2-ўринга кўтарилди. "Вильярреал" 16 очко билан пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Шунингдек, "Сельта" ва "Барселона" жамоаларида ҳам 15тадан очко мавжуд. "Атлетико" эса 13 очко билан 5-ўринни банд этган. Ла лигада қизғин кураш кечмоқда!

Испания Ла лигаси, 7-тур
Атлетико – Реал Мадрид 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 9 Бензема, 1:1 – 83 Вьетто.
Атлетико – Облак, Хименес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Тиагу, Габи, Гризманн, Оливер Торрес (Феррейра Карраско, 46), Корреа (Вьетто, 58), Торрес (Мартинес, 64).
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль (Арбелоа, 42), Рамос, Кроос, Каземиро, Модрич, Иско (Бэйл, 66), Роналду, Бензема (Ковачич, 77).
Огоҳлантиришлар: Габи (17), Рамос (21), Корреа (39), Варан (59), Хуанфран (60), Каземиро (61), Вьетто (79), Гризманн (82), Годин (88), Арбелоа (89).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:22, 05.10.2015.
Ўқилди: 7914 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.