«Манчестер Сити» дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма ўз жамоадоши — ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов билан ҳазиллашди, деб хабар берди Sports.kz.
Клубнинг Instagram саҳифасида мавсум якунига бағишланган тантанали парад вақтидаги видео эълон қилинган. Унда клуб репортёри Доннарумма билан интервью олаётгани, шу пайт Ҳусанов ҳазил тариқасида унинг қулоғига тегиб қўяётгани акс этган. Шунингдек, репортёр Ҳусановдан интервью олмоқчи бўлганда, у гапиришдан бош тортган.
«Ҳусани кечирасизлар, у жинни. У жуда жинни», — деб ҳазил билан айтган италиялик дарвозабон.
Ҳусанов ва Доннарумма ўртасидаги бундай ҳазиллар аввал ҳам турли видеоларда акс этган. Жумладан, Англия Кубоги топшириш маросимида Доннарумма Ҳусанов ҳазиллашгани кўрсатилган.
2025/2026 мавсумда Ҳусанов «Манчестер Сити» билан икки соврин — Англия Лига Кубоги ва Англия Кубогини қўлга киритди.
АПЛда эса «Манчестер Сити» 2-ўринни эгаллади, чемпионликни «Арсенал»га бой берди. Чемпионлар Лигасида жамоа 1/8 финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлиб турнирни тарк этди.













