Кириш Регистрация
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма 0-0 Женоа
18/01 18:00 Хетафе 0-1 Валенсия
18/01 19:00 Болонья 1-2 Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон 0-0 Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико 1-0 Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла 0-1 Эвертон
18/01 22:00 Торино 0-2 Рома
18/01 22:30 Сельта 3-0 Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан 1-0 Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад 2-1 Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона
20/01 00:45 Лацио - Комо
20/01 01:00 Эльче - Севилья
20/01 01:00 Брайтон - Борнмут

"Мехелен" жамоаси дарвозабони "Андерлехт"га қарши ўйинда 3 марта пенальти қайтарди (видео)

Баҳо:
+ | -

Бельгия чемпионати доирасида кечган учрашув давомида "Мехелен" жамоаси дарвозабони Жан-Франсуа Жилле "Андерлехт" футболчиларининг пенальтидан йўллаган 3та зарбасини бартараф этди.

Ушбу ўйин ички чемпионатнинг 10-тури доирасида ўтказилган.

36 ёшли дарвозабон аввалига 7-дақиқада Денис Праетанинг ўз дарвозасини ишғол этишига йўл қўймаган бўлса, 14 ва 89-дақиқаларда Стефано Окака Чука ҳамда Юри Тилеманс 11 метрли нуқтадан ушбу дарвозабонни ожиз қолдиришнинг уддасидан чиқа олмаган.

Брюсселда ўтган ушбу ўйин охир-оқибат 1:1 ҳисобида якунланган. Ўйиннинг 55-дақиқасида Стефано Окака Чука ўйиндан гол уришга муваффақ бўлган. Қаҳрамон дарвозабон учинчи пенальтини ҳам қайтаргач, ўйинга қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган вақтда брюсселликлар ҳимоячиси Кара Мбожи ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган ва 1:1 ҳисоби ўрнатилган.

Айни вақтда, "Андерлехт" 10-тур якунларига кўра, 19 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 3-поғонсидан жой олган. "Мехелен" эса 9 очко билан 13-ўринда бормоқда.

Манба: kun.uz
Киритилди: 09:34, 05.10.2015.
Ўқилди: 2657 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.