Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Диего Симеоне: «Биз икки очко йўқотдик, «Реал»ни мағлуб этишга яқин эдик»

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионатининг 7-тури доирасида бўлиб ўтган «Реал»га қарши ўйин (1:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биринчи бўлимда, дастлабки 10-12 дақиқани ҳисобга олмаганда, жамоамиз 2та голли вазиятни юзага келтирди — Корреанинг зарбаси ва пенальти. Иккинчи бўлимда биз яхши ҳаракат қилдик.

Бу дуранг Кейлор Наваснинг даҳшатли сэйвлари эвазига юзага келди. Шундай таассурот уйғоняптики, биз икки очко йўқотдик, ғалабага яқин эдик. Бизда голли вазиятлар кўпроқ бўлди.

Карвахаль яхши ўйнаётганди. Арбелоа эса бизга унинг қанотидан кўпроқ ҳужум ташкил қилиш имконини берди.

Корреа яхши ҳаракат қилаётганди, аммо у яна битта фол қилиб, сариқ карточка олишдан қўрқиб ўйнай бошлади. У ёш, таваккал қилишни истамадим. Шу боис майдонга босиқ йигит Вьеттони туширдим, у гол урди», – дейди Симеоне.

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:32, 05.10.2015.
Ўқилди: 3598 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.