Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Ўзгараётган ёхуд голливудча сценарий

Баҳо:
+ | -

Голливуд фильмлари нима учун кишини ўзига тортади, биласизми? Чунки уларда воқеалар жараёнини олдиндан тахмин қилиш қийин. Исталган вақтда ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин. Шу сабабли ҳам, илк дақиқадан сўнгги сонияларга қадар диққатни ушлаб туради. Олий лигага қизиқиш пастлигига нима сабаблигини ҳам билсангиз керак. Ҳа, унда ҳисобини олдиндан айтиш мумкин бўлган ўйинлар кўп. Аммо 24-тур биз учун дарҳақиқат, кутилмаган совғалар улашди. Тўғри, бунисида ҳам олдиндан тахмин қилинган ҳисоблар қайд этилди. Лекин шунинг баробарида тан олайлик, киши диққатини тортадиган натижалар ҳам етарлича топилди. Биз шу диққатга сазовор воқеаларнинг кучли учлигига алоҳида тўхталишни лозим топдик. Қолганлари билан танишиш учун эса, шунчаки, қайдномага қараш кифоя...

3-ЎРИН - АУТСАЙДЕРЛАР ЖАНГИ

Бу йил олий лигада «жон» сақлаш учун кечаётган кураш анча қизғин давом этадиган кўринади. Айнан шу сабабга кўра, «Сўғдиёна» ва «Динамо» ўртасидаги ўйинга қизиқиш анча баланд эди. Агар бу баҳсда жиззахликлар ғолиб чиқишган тақдирда, олий лигада қолиш вазифасини деярли бажарган бўлардилар. «Динамо» эса аҳволини оғирлаштириб оларди. Амалда самарқандликлар меҳмонда ўйнашганига қарамай, қимматли 3 очкони ўз томонларига оғдиришди. Бу эса мусобақа жадвалининг қуйи қисмидаги кескинликни янада ошириши турган гап.

 

2-ЎРИН - ҚАНОТИ ҚАЙРИЛГАН «ҚАЛДИРҒОЧ»

«Бунёдкор» бош мураббийи Сергей Лушан истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнини бош директор Бахтиёр Бобоев эгаллагач, Муборакда «Машъал»га қарши кечадиган ўйинга қизиқиш нисбатан пасайди. Чунки Бобоев «Машъал»ни оёққа туришига ҳисса қўшган мутасаддилар сирасига киради ва унинг Муборакдан ғалаба билан қайтишига шубҳа қилувчилар кам эди. Аммо «Футболда ҳар нарса рўй бериши мумкин» тушунчаси бизга ҳам тегишли экани ушбу ўйинда тасдиқланди. «Бунёдкор» кутилмаганда, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради ва кучли тўртликдаги ўрнини йўқотди. Бу ҳолат шиддат ва «интрига» футболимиздан мутлақо бош олиб кетмагани ва олий лиганинг жонланишига ҳали умид борлигини кўрсатади. Агар ушбу натижа бошқа вақт қайд этилганида, балки турнинг энг асосий воқеаси сифатида тилга олинармиди? Аммо «Нефтчи» ва «Пахтакор» ўзаро куч синашган турда эмас...

 

1-ЎРИН - ТАРИХ

ТАКРОРЛАГАН ЎЙИН

Бир вақтлар «Нефтчи» ва «Пахтакор» ўртасидаги тўқнашув футболимизнинг энг асосий воқелиги саналарди ва бундай учрашув «ўзбек класикоси» номини олиб улгурганди. Бироқ сўнгги вақтларда «Нефт­чи»даги инқироз туфайли «класико»дан файз кетди. Мана, олий лига 24-тури бизни яна ёрқин хотиралар кўчасига етаклади. Учрашув кескин руҳда ўтди. «Нефтчи» энг шонли даврларидагидек «Пахтакор»дан кўп жабҳада устун келиб, уни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу натижа ўз навбатида, олий лигада ҳали ҳаммаси ҳал бўлмаганини кўрсатади ва айнан шу сабаб ўлароқ, турнинг энг муҳим воқеаси сифатида тан олинди.

 

ТУР ҚАҲРАМОНИ - «МАШЪАЛ»

Тур қаҳрамонини аниқлаш осон кечмади, чунки «Машъал» ўз майдонида «Бунёдкор»ни енгган бўлса, «Нефтчи» мусобақа пешқадами - «Пахтакор»дан устун келиб, «сенсация» қилди. Шундай бўлсада, қаҳрамон сифатида «Машъал»ни танладик. Нима учун, дейсизми? Чунки ғалаба фарғоналиклардан фарқ­ли ўлароқ, муборакликлар учун турнир жадвали нуқтаи-назаридан у қадар муҳим эмасди. Шунга қарамай, Александр Хомяков шогирдлари катта иштиёқ билан майдонга тушдилар ва «Бунёдкор»дан устун келдилар. Боз устига, бу «Машъал» учун «Бунёдкор» устидан қозонилган тарихдаги илк ғалаба бўлди. Демак, муборакликларни алоҳида эътироф этмаслик инсоф доирасига кирмайди...

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- Бизнинг ўйинимизни биринчи нав­батда, жамоамиз етакчилари «синдиришди» - Хайрулла Каримовнинг қизил карточкаси, Иван Милошевични ҳеч қандай хавф йўқ жойда пенальти ишлагани... Бахтиёр БОБОЕВ («Бунёдкор» жамоаси бош мураббийи в.б.).

- Хайрулла Каримовни ҳамон Ўзбекистондаги энг яхши ҳимоячилардан бири, деб биламан. Александр ХОМЯКОВ («Машъал» бош мураббийи).

- «Локомотив»да Фабрегас каби ижрочилар йўқ ва ҳужумчиларимизга мукаммал «пас» узатиш бобида мақтанолмаймиз. Вадим АБРАМОВ («Локомотив» бош мураббийи).

Ўйин: 8

Гол: 25 (ўртача: 3,12...)

Томошабин: 40177 (ўртача: 5022...)

Мезбонлар ғалабаси: 5

Меҳмонлар ғалабаси: 2

Дуранг: 1

Йирик ҳисобли ғалаба: 1 («Локомотив»-4:1)

Энг сермаҳсул ўйинлар: «Нефтчи»-«Пахтакор», «Локомотив»-«Олмалиқ», «Машъал»-«Бунёдкор» (5тадан гол)

Огоҳлантириш: 34 (ўртача: 4,25)

Четлатиш: 3 (ўртача: 0,37...)

Энг «қўпол» ўйин:  «Нефтчи»-«Пахтакор» (4та «сариқ»Қ2та «қизил»)

Энг кўп томошабин кирган ўйин: «Нефтчи»-«Пахтакор» (12815)

Пенальти: 4 (барчаси самарали)

«Дубль»: -

«Хет-трик»: -Автогол: 1 (С.Қобилов, «Қўқон-1912»)

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:07, 06.10.2015.
Ўқилди: 3502 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.