Профессионал футболчилар ассоциацияси (ПФА) “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марсьялни Англия премьер-лигасининг сентябр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топди.
Соврин август ва сентябр ойлари якунига кўра мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномадан натижасига кўра берилди. 19 ёшли француз АПЛдаги биринчи 3 та ўйинида 3 та голга муаллифлик қилди. Шу билан бирга у “Сандерленд” билан бўлган ўйиннинг энг яхши ўйинчисига айланди.