“Милан” ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонда клуб устози Синиша Михайловичнинг ўз шогирдлари шаънига айтган танқидларидан норози.
“Буни тушунмаяпман. Ўз футболчиларини айбдор қилишда мантиқ кўринмаяпти.
“Милан” таркибида сўнгги вақтларда жуда кўп футболчилар ўйнаб улгуришдибу йил трансфер бозорида 100 миллион евро сарф қилинди.
Клуб таркибидаги кўп футболчилар терма жамоаларда ўйнашади, аммо “Милан”га ўтгач улар ўйинида салбий ўзгаришлар пайдо бўлмоқда.
Агар “Наполи” билан ўйиндан хулоса қиладиган бўлсак, ҳали жамоа бунёд этишдан анча узоқда турибмиз. Сўнгги йиллар тажрибасидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, агар ихтиёрингда “ПСЖ” ёки “Манчестер Сити” каби молиявий куч бўлмас экан шунчаки жамоа қуриб кетма-кет ғалабаларга эришиб бўлмайди.
Икки хил йўл мавжуд: бири пулларни сарфлаб натижа кўрсатиш, иккинчиси клуб ташкилий тузилмасини ривожлантириб. Раҳбарият вакиллари, мураббий ва мухлислар бунга тайёр бўлишлари лозим”, – дея Хонда сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com хабарига асосланиб Sports.ru.