Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Самвел Бабаян: «Ўйинни тўғри ташкил қилганимиз учун йирик ҳисобда ғалаба қозондик»

Баҳо:
+ | -

Баҳрайн ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб Самвел Бабаян иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

— Аввало, бугунги ғалаба билан ўзбекистонлик футбол мухлисларини табриклайман. Бугунги ғалабани терма жамоанинг ҳақиқий мухлисларига бағишлайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлим давомида биз ўйинни назорат қилдик. Иккинчи бўлимда эса вазиятлардан фойдалана олдик. Ўйиндан ўйинга кучайиб бораётганимиз кўриниб турибди. Бизнинг вазифамиз ҳар бир ўйинда майдонга чиқиб, тўла куч билан ўйнаш ва ўз мақсадимизга эришишдан иборат.

— Танаффусда шогирдларингизга нималарни таъкидладингиз? Иккинчи бўлимда тактикада қандай ўзгартириш киритдингиз?
— Айтиб ўтганимдек, биринчи бўлимда ҳам ўйин назорати бизнинг ихтиёримизда бўлди. Иккинчи бўлимда ҳам тартибли ўйнашда давом этдик ва ўйлаган режамизни амалга ошира олдик. Нимага ўзгартириш киритиш борасидаги саволга эса ҳозирча жавоб бермайман, боиси, ҳали Баҳрайн билан жавоб ўйинимиз бор.

— Баҳрайн терма жамоаси аввалги турда Яманни қарши яхши ўйин кўрсатиб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бугун эса Ўзбекистон Баҳрайнни йирик ҳисобда мағлуб этди. Нима деб ўйлайсиз, бугун Баҳрайн кучсиз ўйнадими ёки Ўзбекистон кучли ўйин намойиш қилдими?
— Бугун Баҳрайн кучсиз ўйнади десам, ноҳақлик қилган бўламан. Биз рақибни яхши ўргангандик. Жамоанинг КХДР ва Яманга қарши ўйинларини кўриб чиққандик. Жамоа Шимолий Корея билан ўйинда мағлубиятга муносиб эмасди. Менимча, бугунги йирик ғалаба — бу бизнинг меҳнатларимиз самараси. Биз ўйинни тўғри йўлга қўйиб, Баҳрайннинг кучли томонларини ёпа олдик, рақибга ҳужум ташкил қилиш имконини бермадик. Натижада ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Ҳужум чизиғимизда кучли футболчилар ўйнаётгани, улар бир-бирларини яхши тушуниб бораётгани натижасида 4та гол урдик.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:26, 09.10.2015.
Ўқилди: 9026 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.