«Манчестер Сити» жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Серхио Агуэро ўзининг терма жамоадаги шериги Лионель Месси ва «Реал» футболчиси, португалиялик Криштиану Роналдуни таққослади.
"Роналду ҳам, бошқаси ҳам Мессининг даражасига яқинлаша олмайди. Шартли равишда Лионель Мессини 10 деб олсак (бу унинг майдонда ҳаракат қиладиган рақами), Роналду ундан 3 поғона пастда бўлади", дейди Серхио Агуэро ҳазиломуз оҳангда.
Қайд этиш керакки, Роналду терма жамоада ҳам, «Реал»да ҳам 7 рақами остида тўп суради.
"Ҳеч ким Месси билан тенглаша олмайди. Лекин ҳар ким бу борада ўз фикрига эга. Мен бундай сўзларни у билан дўстлигим туфайли эмас, унинг ўйинларини кузатганман. У билан бир жамоа сафида ўйнаганимда, унинг тўп билан қандай муомила қилишини кўрганман.
Мессини юқори тоифали футболчи деб биланман. Вақтинчалик унинг рақами остидаги футболкани кийиб туришим билан унинг даражасидаги ўйинчига айланиб қола олмайман", дейди Агуэро.