Испания терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Хави каталонияликлар ҳимоячиси Жерар Пике терма жамоа сафида майдонга тушганда унга хуштак чалинаётгани ҳақида фикрларини билдирди.
"Ҳозир футболчиларга камроқ хуштак чалиб, кўпроқ қўллаш керак. У Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Унга нисбатан хуштак чалаётганлар - "Реал" мухлислари. Уларга Пике айтган гаплар ёқмаган, бор гап шу", - дейди Хави.