Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Озгина сукут ва яна фаоллик

Баҳо:
+ | -

Футболда ўсиш ёки пасайиш, аввало, ўша ўйинчининг ўзига боғлиқ. Кимдир тезда камол топиб, халқ орасида ном қозона бошлайди. Бошқаларга эса омад кечроқ кулиб боқади. Қуйидаги мақоламизда бу йилги мавсумда озгина сукутдан сўнг яна фаоллашган айрим футболчилар хусусида сўз юритамиз. Улар маълум вақтдан кейин уйғонишмоқда, десак тўғрироқ бўлар. Хуллас, бугунги мавзу шу ҳақда.

Азамат АЛЛАНИЁЗОВ («Насаф»)

Жиддий жароҳатдан кейин сафга қайтган Алланиёзов чиндан ҳам чиройли ўйинлари билан мухлисларни қувонтиришни бошлади. Биласиз, нукуслик ҳужумчи анча вақт жароҳатини даволаш билан банд бўлиб, жамоасига ёрдам беролмади. Даволаниб сафга қайтганига қарамай, ўйинга тезда киришиб кета олди. Ўзининг чиройли голлари билан Қарши клуби ғалабаларига ҳиссасини қўша  бошлади. Иккинчи даврада сафга қўшилган ҳужумчи ҳар бир ўйинда камида биттадан тўп киритишнинг уддасидан чиқмоқда. Бу билан ушбу футболчи Рўзиқул Бердиевни қувонтираётганлиги табиий. Ёдингизда бўлса, мавсум стартидан аввал Александр Коблаш жамоага таклиф қилинганди. Бунга Кенжа Тўраев, Азамат Алланиёзовни сафдан чиққанлиги сабаб бўлганди. Барча масъулият Илҳом Шомуродовнинг зиммасига юкланиши аниқ эди. Коблашнинг трансфери ўзини оқламади. Кейинчалик эса Алланиёзовнинг қайтганлиги юзага келган барча муаммоаларни бартараф қилди. Ваҳоланки, Азаматнинг ҳали тўлиқ спорт формасига тушиб олишига кўпчилик ишонмаётганди.

 

Анвар БЕРДИЕВ («Андижон»)

«Андижон» клубининг ҳозирги ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Жамоа оғир вазиятга тушиб қолган. Буни молиявий қийинчиликлар билан изоҳлаш мумкин. Гарчи «Андижон» турнир жадвалининг қуйи қисмидан жой олган бўлсада, давралар оралиғида сафга қўшиб олинган тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиевнинг клубга катта фойдаси тегяпти. Ушбу форвард «Бунёдкор»да ўз жойини топа олмади. Сергей Лушан асосан ёшларга ишонч билдирганлиги оқибатида, Бердиев батамом захирада қолиб кетди. Ҳаттоки, ёшлар лигасида тўп сурганлигини кузатдик. Табиийки, тажрибали форвардга бундай ўйинлар ярашмайди. «Андижон»га келганидан сўнг голлари билан жамоага фойда келтира бошлади. Охирги ўтказилган учта ўйинда шунча гол урганлиги, Анварнинг маҳоратидан далолат бериб турибди.

 

Мурод ЗУҲУРОВ («Бунёдкор»)

Анча вақт ўйин амалиётисиз қолиб кетган Зуҳуровнинг ёқимли онлари қайтганга ўхшайди. Биламиз, Мурод яхши дарвозабон. Буни «Насаф» ва «Бунёдкор»даги фаолиятларидан билиш қийин эмас. Шунга қарамай, ўтган мавсумларда Зуҳуров бутунлай захирага «михланиб» қолди. Лушан Акбар Тўраев билан Павел Бугало тандемини ҳосил қилганди. Буни қарангки, Зуҳуровнинг захирада қолдирилиши унинг тажрибаси ошишига хизмат қилди. Мавсум бошида Тўраев асосий дарвозабон сифатида майдонга чиқаётганди. Кейинчалик биргина имконият Муроднинг асосий таркибни Акбардан тортиб олишига сабаб бўлди. Айни пайтда у ишончли ўйинлари билан жамоа дарвозасини қўриқламоқда. Ҳаттоки, Зуҳуров бу борада қолганларга ибрат бўляпти. Ваҳоланки, у ўйинлар мобайнида кўплаб вазиятларда жамоасининг жонига оро кирмоқда.

 

Камолиддин МУРЗОЕВ («Динамо»)

«Бунёдкор»дан кетганидан бери Мурзоевнинг ишлари юришмаяпти. Хусусан, Қозоғистон чемионатида Камол ўзини кўрсата олмади. Йил бошида унга «Олмалиқ» томонидан жиддий қизиқиш бўлганди. «Кончилар» сафида тўп сурган Камолиддин Мурзоев асосан захирада қолиб кетди. Давралар оралиғида ҳужумчига Самарқанднинг «Динамо»сидан таклиф келиб тушди. Тажрибали мутахассис Баҳром Ҳакимов бошчилигидаги «Динамо» оралиқ танаффус вақтида таркибни сезиларли даражада кучайтирди. Бунинг натижасида Мурзоев ҳам сафга қўшилди. Буни қарангки, унинг маҳорати жамоага фойда келтирмоқда. Тўғри, жамоа ҳар бир ўйинда ғалаба қозона олмаётган бўлишига қарамай, у гол киритишни бошлаб юборди. Бу билан қандай ҳужумчи эканлигини намойиш этмоқда. Асосийси, ўйин амалиётига кўпроқ эга бўляпти.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:43, 09.10.2015.
Ўқилди: 3041 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.