Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Луи ван Гаал раҳбариятдан машғулот базасини баланд тўсиқлар билан ўраб беришни сўради

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал раҳбариятга машғулотлар ўтказиладиган база атрофига баланд тўсиқлар ўрнатиш талаби билан мурожаат қилган. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар берган.

Хабарда айтилишича, жамоанинг Каррингтондаги (Манчестер шаҳри ташқарисида) базаси атрофи баланд тўсиқлар билан ўралиши кутилмоқда.

Голландиялик мураббийнинг бу ташаббус билан чиқишига, у рақиблар ўз шогирдларининг машғулот жараёнини кузатиши ва уларнинг тактик ҳаракатларини ўрганишини истамаслиги сабаб бўлган.

Шунингдек, бу иш амалга оширилиши орқали жамоа раҳбарияти фойда кўришни ҳам мўлжалламоқда. Улар бу деворларга жамоа ҳомийлари логотиплари ўрнатишни ва шу орқали қўшимча маблағларни ўзлаштиришни мўлжалламоқда.

Қолаверса, бундай тўсиқлар машғулот майдонини шамолдан тўсиб туриши айтилган.

Бундай тўсиқлар машғулот базаси атроқида яқин вақтлар ичида қурилиши бошланади. Айни вақтда футболчиларнинг асосий қисми терма жамоалари сафига жўнаб кетишган ва раҳбарлар бундан унумли фойдаланишмоқчи.

Маълумот учун, Луи ван Гаал 2014 йилдан бери "МЮ"ни бошқармоқда. Жорий мавсумда унинг раҳбарлигида "қизил иблислар" 8 турдан кейин 16 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 21:17, 09.10.2015.
Ўқилди: 3475 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.