Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Бокс. Ярим финалда Кубадан 7, Ўзбекистондан 6 нафар спортчи қатнашади

Баҳо:
+ | -

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида давом этаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида ярим финалчилар номи аниқ бўлди. Демак, мусобақада медалларни қўлга киритадиган 18та мамлакатнинг 40 нафар боксчиси қолди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, уларнинг 6 нафари ўзбекистонлик боксчилардир. Ярим финалдаги иштирокчилар сони бўйича Ўзбекистон иккинчи поғонани банд этиб турибди. Фақат Куба делегациясининг 7 спортчиси ушбу босқичгача етиб келган.

Озарбойжон ва Россия 4 нафардан, Ирландия эса 3 нафар боксчи билан ярим финалда иштирок этади. Украина, Хитой ва Қозоғистоннинг эса 2 нафардан спортчилари финал йўлланмаси учун рингга кўтарилишади. Ўнта давлатнинг бир нафардан боксчилари ўз иштирокларини ярим финалда давом эттиришади.

Ярим финал жанглари бугун ва эртага куни бўлиб ўтади. Вакилларимизга турли давлат (Ҳиндистон, Куба, Таиланд, Ирландия ва Қозоғистон) спортчилари рақиблик қилишади.

Қуйида ярим финалда қайси давлатдан неча нафардан боксчи иштирок этиши ва ярия финал жуфтликлари билан танишишингиз мумкин.

7 - Куба;
6 - Ўзбекистон;
4- Озарбойжон, Россия;
3- Ирландия;
2 - Украина, Хитой, Қозоғистон,
1- Филиппин, Жазоир, Ҳиндистон, Беларусь, Бразилия, Таиланд, Марокаш, Миср, Буюк Британия, Франция

Ярим финал жуфтликлари
11 октябрь, якшанба
49 кг.
Роген Ладон (Филиппин) - Василий Егоров (Россия)
Жоахнис Аргилагос (Куба) - Дмитро Замотаев (Украина)

56 кг.
Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) - Шива Тапа (Ҳиндистон)
Майкл Конлан (Ирландия) - Дзмитрий Асанау (Беларусь)

64 кг.
Ясниел Толедо (Куба) - Виталий Дунайцев (Россия)
Фазлиддин Ғоибназаров (Ўзбекистон) - Вуттичай Масук (Таиланд)

75 кг.
Арлен Лопез (Куба) - Ҳосам Абдин (Миср)
Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) - Майкл О'Реилли (Ирландия)

91 кг.
Эрисланди Савон (Куба) - Абдулқодир Абдуллаев (Озарбойжон)
Евгений Тишченко (Россия) - Геворг Маникиян (Украина)

12 октябрь, душанба
52 кг.
Йосбану Веитиа (Куба) - Ху Жиан Гуан (Хитой)
Муҳаммад Флисси (Жазоир) - Элвин Мамашзода (Озарбойжон)

60 кг.
Лазаро Алварес (Куба) - Элнур Абдураимов (Ўзбекистон)
Альберт Селимов (Озарбойжон) - Робсон Донато (Бразилия)

69 кг.
Данияр Елеуссинов (Қозоғистон) - Парвиз Багиров (Озарбойжон)
Лью Вей (Хитой) - Муҳаммад Рабий (Марокаш)

81 кг.
Элшод Расулов (Ўзбекистон) - Жозеф Вард (Ирландия)
Павел Силягин (Россия) - Хулио Ла Круз (Куба)

91+ кг.
Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) - Иван Дичко (Қозоғистон)
Жозеф Жойс (Буюк Британия) - Тони Йока (Франция)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:31, 11.10.2015.
Ўқилди: 5149 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.