Ёшлар лигасининг 25-турида ёш "аждарлар" ўз майдонларида "Нефтчи" ўринбосарлари билан куч синашишди ва ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувни "Насаф" ёшлари фаоллик билан бошлашди. "Нефтчи" ўринбосарлари эса дастлабки дақиқалардан ҳимояга катта эътибор қаратишга мажбур бўлишди. Шароф Муҳиддинов, Бобир Абдухолиқов, Азиз Ғаниев сингари футболчиларимиз навбати билан рақиб дарвозаси олдида хавф солишди. Шу куни "Нефтчи" дарвозасини қўриқлаган Абдумавлон Абдужалилов кўп бора жамоаси жонига оро кирди.
Ўйиннинг 28-дақиқасида бурчак зарбасидан ошириб берилган тўпни Сирожиддин Қўзиев боши билан дарвозага аниқ йўллади ва учрашувда ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади.
Иккинчи тайм ҳам вакилларимизнинг катта ташаббуси билан ўтди. Учрашувнинг 59-дақиқасида жамоамизнинг ёш ҳужумчиси Бобир Абдухолиқов қанотдан ташкил этилган ҳужумни ўзининг аниқ зарбаси билан самарали якунлади ва ўйиндаги иккинчи голни киритди.
Шундан сўнг "Нефтчи" жамоаси вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга интилишди. Лекин вакилларимиз ҳимояда аниқ ҳаракат қилиб, рақибга ҳеч қандай имкон беришмади.
Ушбу ғалабадан сўнг ёш "насафчилар" турнир жадвалида 4-поғонага чиқиб олишди.
Ёшлар лигаси, 25-тур.
"Насаф" - "Нефтчи" 2:0
Қарши шаҳри, "Меҳнатчи".
Голлар: Сирожиддин Қўзиев (28), Бобир Абдухолиқов (59)
Ҳакамлар: Исҳоқ Ибрагимов (Нукус), Зуфар Элибоев (Қарши), Камолиддин Исмоилов (Нишон), Суҳроб Сатторов (Шаҳрисабз).
Назоратчи: Арслон Хатамов (Тошкент) .
"Насаф": 30.Ўткир Юсупов (1.Алибек Туропов, 66), 5.Рахимбек Жавлиев, 9.Дилшод Хушбаков, 14.Бобир Абдухолиқов, 22.Ислом Кенжабоев (28.Сардор Саъдуллаев, 51), 27.Акбар Муродов (42.Ғолиб Ғайбуллаев, 70), 33.Ботир Тўраев (4.Самандар Очилов, 60), 34.Шароф Муҳиддинов (56.Шаҳриёр Имомхўжаев, 75), 38.Дониёр Нарзуллаев (19.Наврўз Иззатиллаев, 64), 47.Сирожиддин Қўзиев, 57.Азизжон Ғаниев (24.Достонбек Бердиқулов, 63).
"Нефтчи": 16.Абдумавлон Абдужалилов (1.Сергей Смородин, 56), 3.Сардор Қулматов (23.Отабек Муҳаммаджонов, 55), 5.Эломонжон Каримов (40.Ҳусанбой Ғаниев, 72), 7.Риза Айвазов (29.Муслим Қурбонов, 69), 8.Дониёржон Фозилов, 10.Хуршид Асқаралиев (17.Сарваржон Абдуллаев, 66), 15.Зокиржон Нурматов, 20.Достонбек Турсунов, 25.Анвар Алимжонов (45.Отабек Исроилов, 46), 30.Ҳаёт Яқубов, 77.Ислом Тошпўлатов.
Огоҳлантиришлар: Достонбек Турсунов (17), Бобир Абдухолиқов (88), Рахимбек Жавлиев (90), Ислом Тошпўлатов (90)