Бразилия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Жуниньо Пернамбукано ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Чили ва Венесуэлага қарши ўйинлдарда ўзини кўрсатган ватандоши Виллианга юқори баҳо берди.
“Виллиан – Неймардек юқори савияга эга футболчи. У ушуб мақтовларга муносиб ўйинчи. Бразилия терма жамоаси таркибидаги охирги иккита ўйинда у нималарга қодир эканини намойиш қилди. Шарҳловчи сифатида бу каби ҳаракатларни қайд этишим лозим.
Менимча Бразилия терма жамоасига керакли футболчи айнан Виллиан. У Аргентина билан баҳсда ёмон намойиш қиладиган бўлса ҳам унинг сўнгги иккита учрашувдаги ҳаракатлари таҳсинга сазовор дея оламан”, – дея Жуниньо сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com.