Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Кувайт футбол ассоциацияси ФИФА дисквалификациясига учради!

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Кувайт ҳукуматининг ташкилот ишларига аралашуви туфайли ушбу мамлакат футбол ассоциациясини дисквалификацияга дучор қилди. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизмат хабар қилди.

"Ассоциация ва клублар ўз фаолиятини мустақил равишда йўлга қўйган заҳоти дисквалификация бекор қилинади", — дейилади ФИФА баёнотида.

Ушбу дисквалификация туфайли Кувайт миллий терма жамоалари ва мамлакат клублари ФИФА ва ОФК (Осиё футбол конфедерацияси) ҳомийлиги остида ўтказилаётган турнирларда иштирок эта олмайди.

Чунончи, ОФК кубогида Душанбанинг "Истиқлол" клубини ўз майдонида 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган "Кувайт" СК клуби дисквалификация туфайли турнирдаги иштирокини якунлади ва "Истиқлол" жавоб учрашуви ўтказмасдан финалга йўл олди. Дарвоқе, финал Душанба шаҳрида бўлиб ўтади ва "Истиқлол"да "Насаф"нинг натижасини такрорлаш учун жуда яхши имконият бор.

Кувайт миллий терма жамоаси эса ЖЧ-2018 ва ОК-2019 иккинчи саралаш босқичида "G" гуруҳида Жанубий Кореядан кейин иккинчи поғонада бораётган ва учинчи саралаш босқичига чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилган эди. Энди иккинчи йўлланма учун гуруҳдаги Ливан, Лаос ва Мьянма терма жамоалари курашади.

Манба: tass.com
Киритилди: 23:01, 16.10.2015.
Ўқилди: 6029 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.