"Реал" бош мураббийи Рафаэль Бенитес клуб раҳбарияти ва футболчилари унинг сўзларидан норози эканлиги ҳақидаги хабарни шарҳлаб берди.
Гап шундаки, матбуотда Бенитес жамоанинг ўзидан олдинги устози Карло Анчелоттининг даврида тактика ва ҳимояда муаммолар борлигини гапиришга жазм этгани ҳақида хабарлар тарқалган.
"Менинг сўзларим футболда ҳақида оддий шарҳ эди. Жамоамизнинг таркиби ажойиб ва ҳамма биладики, мақсадимиз вазифалармизни бажаришга қаратилган. Биз сўзларимизни бузиб кўрсатаётганларни назорат қила олмаймиз. Мухлислар жамоада нималар бўлаётганини билишни истайдилар холос", - дейди Бенитес.