Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Мбаппе ўзини фош қилиб қўйди (фото)

Баҳо:
+4 | -

Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди. Килиан Мбаппе жароҳати сабабли қайдномадан ташқарида қолди.

Учрашув давомида юлдуз ҳужумчи ижтимоий тармоқларда пост қолдирди: у ўйинни томоша қилаётганини кўрсатиб, жамоадошларига далда берди. Бироқ «қаймоқранглилар» мухлислари футболчининг Францияга учиб кетганидан шубҳалана бошлашди. Чунки суратдан кўриниб турибдики, у ўйинни Испанияда Ла Лигани кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган Франция телеканали трансляцияси орқали томоша қилган.

Бундан аввал ҳам Мбаппе Сардиниядаги таътил лаҳзалари тармоққа сизиб чиққанида танқидларга учраган эди. «Эл-Класико» олдидан эса футболчи «Барселона»га қарши баҳснинг асосий таркибига киритилмаганини билгач, машғулотни муддатидан олдин тарк этгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Киритилди: 13:39, 11.05.2026.
Ўқилди: 28601 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик