Кириш Регистрация

“Реал” ёзда катта “тозалаш” ишларини олиб боради — The Athletic

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг “Реал” клуби янги харидларни амалга ошириш мақсадида таркибда жиддий “тозалаш” ишларини олиб боради. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, жамоа ҳимоячилари Давид Алаба ва Антонио Рюдигер шартномаси якунлангач, эркин агент сифатида клубни тарк этиши кутилмоқда. Шунингдек, раҳбарият захира ўйинчилари Даниэль Себальос ва Гонсало Гарсияни сотиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Жамоа сардори Даниэль Карвахалнинг клубдаги келажаги эса ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда.

Клуб раҳбарияти бўлажак трансфер ойнасини “навбатдаги оддий жараён” деб атаётган бўлса-да, вазиятдан хабардор манбалар янги футболчиларни сотиб олиш учун таркибдагилардан бир қанчасини сотиш зарурлигини таъкидламоқда. Ўзгаришлар кутилганидан ҳам кенг кўламли бўлиши, ҳатто клубнинг спорт бўлимида таркибий ислоҳотлар амалга оширилиши ҳам истисно этилмаяпти.

Маълумот учун, “Реал” жорий мавсумни совринсиз якунламоқда. Жамо Испания Кубогида “Альбасете”га мағлуб бўлган бўлса, Ла Лига чемпионлиги учун кечган курашда “Барселона”га имкониятни бой берди. Чемпионлар Лигасида эса “Бавария”га мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:19, 11.05.2026.
Ўқилди: 3423 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик