Кириш Регистрация

«Реал» футболчилари клубдан Вальвердени сотиб юборишни сўрашмоқда

Баҳо:
+ | -1

«Реал» сафида клуб раҳбариятидан юлдуз футболчини сотиб юборишни сўраётган ўйинчилар бор. Гап ярим ҳимоячи Федерико Вальверде ҳақида кетмоқда, у ўтган ҳафтада Орельен Тчуамени билан жиддий можарога борган эди.

Журналист Рамон Альварес де Моннинг хабар беришича, Вальвердени сотишни талаб қилаётган футболчилар кийиниш хонасида катта нуфузга эга. Қайд этилишича, «Реал» раҳбарияти учун бу анча нозик масала, чунки Вальверде жамоа сардорлари гуруҳига киради ва алоҳида мақомга эга.

27 ёшли Федерико Вальверде Transfermarkt портали томонидан 120 миллион еврога баҳоланган. Уругвайлик футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Киритилди: 18:32, 11.05.2026.
Ўқилди: 8308 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик