Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Мухлисларнинг “Сўғдиёна” ўйингоҳига кириш вақти ва тартиби ҳақида

Баҳо:
+ | -

Бугун Жиззах шаҳрида катта футбол байрами. Янги барпо этилган муҳташам “Сўғдиёна” ўйингоҳи финал учрашувини ўтказишга тахт қилиб қўйилди. Бугунги финал байрамона руҳда ўтиши учун стадион ходимлари ва ташкилотчилар жуда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишди.

Фурсатдан фойдаланиб, уларга барча футбол ишқибозлари номидан каттадан-катта ташаккурлар изҳор этамиз. Шундай қилиб, бугунги финалга “Суғдиёна” стадиони тайёр. Фақат футбол байрамига айни пайтда ёғётган ёмғир ҳалақит бермаса бўлди.

Биз сайтимиз орқали мухлсларнинг стадионга кириш вақти ва тартиби билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Демак, мухлислар стадионга финал учрашуви бошланиш вақтига уч соат олган яъни 14:00дан бошлаб киришларига рухсат берилади.

 

Аввал хабар берганимиздек, Қашқадарёлик мухлислар учун стадионда алоҳида секторлар ажратилган, булар 2,3 ва 4-секторлардир. Ушбу секторларларга шаҳарнинг “Суғдиёна” стадиони жойлашган ҳудуднинг Навоий кўчаси (шаҳардаги “Кўк бозор” йўли) томонида жойлашган 3-назорат-ўтиш жойидан (дарвозадан) киришлари сўралади. Чунки айнан мана шу ўтиш жойидан тўғри стадиондаги ажратилган секторларга кириб борилади. Маълум сабабларга кўра, ҳозиргача чипта харид қилиш имкони бўлмаган мухлислар ана шу ўтиш жойида жойлашган 3-чиптахона орқали чипта харид қилишлари ҳам мумкин, стадион мутассадиларининг бизга маълум қилишича ҳозирги пайтда ҳам ушбу секторларга чипталар кам бўлсада бор. Шунингдек мухлислар ана шу чиптахона орқали финалга атаб тайёрланган махсус футболкаларни ҳам харид қилишлари мумкин бўлади. Футболкалар нархи 8000 сўмдан, чипталар нархи 15000 сўмдан қилиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги Ўзбекистон Кубоги финали Жиззах шаҳридаги “Суғдиёна” стадионида соат 17:00да бошланади.

Учрашув шунингдек “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш ҳам этилади. Кечанинг ўзида МТРКнинг махсус кўчма телевизион станциялари стадионга олиб келиниб, ўрнаштирилди. Биз кеча таниқли журналист ва футбол шарҳловчиси Зафар Имомхўжаевни ҳам ўйинолди бўлиб ўтган матбуот анжуманида кўрдик, катта эҳтимол билан финал учрашувини ана шу журналист шарҳлаб бориши мумкин.

Сўзимиз охририда барча футбол ишқибозларини “Суғдиёна” стадионига чорлаб қоламиз! Мамлакатимизнинг икки гранд жамоаси иштирокидаги катта футбол спектаклини томоша қилиб, барҳаманд бўлинг деб, қоламиз!

Манба: voha.uz
Киритилди: 10:48, 17.10.2015.
Ўқилди: 5692 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.