"Бавария" жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Вердер"га қарши Германия чемпионатининг 9-тур учрашуви олдидан жароҳатланган футболчиларнинг сони кўплигини айтиб ўтди.
"Вердер”га қарши ўйинга иккита дарвозабонни инобатга олмаганда атиги 13 нафар футболчи тайёргарлик кўрмоқда. Шунга қарамай, Бремендан уч очко билан қайтмоқчимиз", - деди Гвардиола.