Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Локомотив» раҳбарияти Вадим Абрамовни истеъфога чиқарди

Баҳо:
+1 | -

Бугун “Локомотив” футбол клубида йиғилиш бўлиб ўтди. Раҳбарият ҳамда таъсисчилар томонидан ўтказилган мазкур йиғилишда жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов клуб раҳбарияти қарорига кўра, ўз лавозимидан бўшатилгани маълум қилинди.

Хабарингиз бор, кеча бўлиб ўтган олий лиганинг 25-турида Қўқонга сафар қилган “Локомотив” олий лига дебютанти билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтди. Бу ўйинда “темирйўлчилар” 2:0 ҳисобида олдинда боришаётганди, бироқ баҳс тугашига 20 дақиқадан сал кўпроқ вақт қолганида ўз дарвозамиздан иккита гол ўтказиб юбордик. Натижада “Локомотив” ютиши керак бўлган учрашувда дуранг қайд этди.

Бу натижа эса табиийки клуб раҳбарларини асло қониқтирмади, чунки чемпионлик учун имконият яна пасайди. Қолаверса, асосий рақобатчимиз “Пахтакор” кеча ғалаба қозонди.

Биз шунга қарамай, Вадим Абрамовга “Локомотив” футбол клуби билан ўзаро ҳамкорлик қилгани учун миннатдорчилик билдирамиз. “Локомотив” Вадим Абрамов қўл остида йил бошида Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди. ОЧЛда кимсан “Ас-Садд” устидан Тошкентда 5:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Қолаверса, “Бунёдкор” олий лиганинг ҳар иккала учрашувида мағлуб этилди ва бу воқеа клуб тарихида илк бор рўй берди.

Вадим Абрамов билан биргаликда жамоани ёрдамчи мураббий Марат Мифтахутдинов ҳам тарк этди. Эндиликда мавсумнинг қолган бешта ўйини учун Андрей Микляев – Мирко Йелечич тандеми клуб натижаларига жавоб беради.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:14, 17.10.2015.
Ўқилди: 9176 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик