Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Гулмира Девятова: "Футболни танлашимга оиламдагилар қарши бўлишган"

Баҳо:
+ | -

Сўнгги йиллар юртимизда аёллар футболига бўлган эътибор анча ўсди. Эндиликда бир қатор янги ташкил этилган аёллар футбол жамоалари фаолият юритмоқда. Бунинг натижасида “миллионлар ўйини”га меҳр қўйган ва қўяётган қизлар сони ҳам ортиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг байроқдор футбол клубларидан бири саналадиган “Пахтакор” қошида ҳозирда “Пахтакор-Woman” аёллар футбол жамоаси ҳам фаолият олиб бормоқда. Унга ўз вақтида мамлакатимизнинг энг таниқли футболчи қизларидан бири бўлган Гулмира Девятова устозлик қилмоқда. Биз Гулмира Девятова билан “Пахтакор-Woman” аёллар футбол жамоаси ҳамда Ўзбекистонда аёллар футболи ривожи борасида суҳбатлашдик.

- Гулмира опа, мамлакатимизда аёллар футболи ривожланмоқда, десак бўладими?

- Ҳа, албатта! Сўнгги йилларда Ўзбекистонда аёллар футболи улкан ривожланиш йўлига кирди. Зеро ҳукумат даражасида қаратилаётган эътибор натижасида бир қатор янги жамоалар тузилди. Бунинг натижаси ўлароқ янада кўплаб қизлар футбол ўйнаш ва олдингидан яхшироқ шароитда шуғулланиш имконига эга бўлишди. Бу эса кишини қувонтирмай қўймайди, албатта.

- Ўтказилаётган миллий чемпионат баҳслари ҳақида нима дея оласиз?

- Ички биринчилигимиз жуда ажойиб руҳда ўтказиб келинмоқда. Олий Лигада ҳар томонлама яхши шаклланган ва анча профессионал жамоалар ўйнашмоқда. Биринчи Лигада бўлса нисбатан ёшроқ ва тажрибаси камроқ бўлган клублар фаолият олиб боришмоқда. Масалан, “Севинч-2” жамоасини оладиган бўлсак, у ерда анчагина ёш қизлар ўйнашади. Тўғри, улар совринли ўринлар учун курашишмайди. Аммо бу қизлар жуда катта тажриба тўплаш имконига эга бўлишмоқда. Бу орқали эса кейинчалик “Севинч”нинг асосий жамоасидан жой олиш мумкин бўлади.

Paxtakor Woman.JPG

- Аёллар футболи билан унча таниш бўлмаган кўпчилик одамлар “Пахтакор-W”ни Олий Лигада қатнашса керак, деб ўйлайди…

- Ҳа, лекин бизнинг жамоа Олий Лигада эмас, балки Биринчи Лигада иштирок этади. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор, албатта. Зеро таркибимиз асосан ёш қизлардан иборат. Биз ана ўша қизларни тарбиялаб бориб, уларга дастлаб тажриба тўплаб олиш имконини беряпмиз. Насиб қилса, кейинчалик албатта элитада қатнашиш режамиз ҳам бор. Шу вақтга қадар бизда бир неча марта Олий Лигада қатнашиш имкони бўлди. Лекин ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор.

- Қўл остингиздаги жамоанинг натижаларига эътибор қаратсак, “Пахтакор-W” бу йил барқарор ўйнай олмаяпти…

- Ҳа, бу борада ҳақсиз. Баъзан яхши ўйнаб ғалаба қозоняпмиз, баъзан эса рақибларга имкониятни бой бериб қўйяпмиз. Бу менимча жамоамиз таркиби асосан ёш қизлардан ташкил топганига боғлиқ. Чунки бизнинг жамоада асосан ёш қизлар ўйнашади. Уларга эса ҳали улкан тажриба орттириш учун яна бироз вақт бор. Қолаверса, ёзнинг жазирама иссиғида ўйнаш ҳам баъзан қийинчилик туғдирди. Лекин барибир бош сабаб яна ўша таркибдаги ёш ижрочиларнинг кўп эканига бориб тақалади. Насиб этса, таркибимиздаги ёш футболчи қизлар келажакда яхши ўйинчилар бўлиб етишади. Бунга ишончим комил.

- Сизнинг ўзингизга ҳам бош мураббийлик қилиш ва бир вақтнинг ўзида майдонда ҳам тўп тепиш оғирлик қилмайдими?

- Йўқ, асло. Чунки анча вақтдан буён “Пахтакор”да ўйнашни орзу қилардим ва бу орзум амалга ошганидан жуда хурсандман. Қолаверса, майдонда тўп тепиш шахсан менга жуда катта завқ бағишлайди. Мурабийллик эса менга жуда ёқади. Қизларга устозлик қилиш, уларга билмаганларини ўргатиш жуда қизиқ иш. Мен ўзим ҳам улардан машғулот пайти баъзан янги нарсаларни ўрганаман.

G-Devyatova.jpg

- Олдингизга қўйилган мақсадлар қандай?

- Мақсадимиз – жорий йилги чемпионатни кучли учликда якунлаш. Биз Биринчи Лигада етакчилар қаторига қўшилмоқчимиз. Тўғри, сўнгги пайтларда барқарор ўйин кўрсатмаётганимиз туфайли ўзимиз истаган натижаларга эриша олмаяпмиз. Аммо мавсум сўнггида 3-ўринни эгаллашга умид қилмоқдамиз.

- Интервью сўнггида шахсий ҳаётингизга оид савол бермоқчиман: Футболни танлашингизга оилангиздагилар қарши бўлишмаганми?

- Тўғрисини айтадиган бўлсам, менинг футболни танлашимга оиламдагилар дастлаб қарши бўлишган. Уларнинг қистови билан футболга келишдан олдин баъзи бир бошқа спорт турлари бўйича тўгаракларга ҳам қатнаганман. Аммо якунда барибир ўз омадимни айнан “миллионлар ўйини”дан топдим. Уйимдагилар ҳам менинг бусиз яшай олмаслигимни тушунишди. Мана энди Биринчи Лига клубларидан бирида фаолият олиб боряпман. Мен ҳаётимни футболсиз умуман тасаввур эта олмайман.

Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 14:00, 18.10.2015.
Ўқилди: 2861 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.