Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

“Бунёдкор”га Лушан етишмади

Баҳо:
+ | -

Кеча Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Ниҳоят Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз тарихида илк маротаба Ўзбекистон кубогида муваффақият қозонди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари бунга ҳақли эдилар.

Очиғини айтсам ушбу мавсумда энг чиройли футбол намойиш қилган икки жамоа айнан “Бунёдкор” ва “Насаф” бўлишди. Тўғри Олий лиганинг кўп ўйинларини кўрмадим, лекин мен томоша қилган беллашувларда мазкур икки клуб бошқаларга қараганда чиройли футбол намойиш этишди. Энди финал ҳақидаги шахсий фикрларимни билдириб ўтсам.

Финал олдинги финаллардан бир жиҳати билан фарқ қилди. Яъни тарихида илк маротаба Жиззахда ўтказилди. Бошқа томонлама ўтган йилларгиларидан қолишмади.

Кўпчиликни диққатини тақдирлаш маросими ўзига тортган бўлса керак. Футболчилар шунча тер тўкиб ҳаракат қилишди, лекин ПФЛдагилар тақдирлаш маросими учун тер тўкмаганликлари аниқ. Жуда оддийгина маросим. Ҳатто “Камолот” ЁИҲ танловларининг тақдирлаш маросимлари ҳам бундан ўн марталаб зўр ўтади. Наҳотки кубок финалида бундай маросимни зўр бўлмасаям, яхшироқ қилиб ўтказишнинг иложи йўқ бўлса. Бу ҳақда кўп ёзишган, фойдаси бўлмаган, энди ҳам фойдаси бўлишига шубҳам бор. Ҳар ҳолда Магомедов даврида…

Тан олайлик кубок учун “Насаф” ҳақли эди. Қаршиликлар ҳар томонлама “Бунёдкор”дан устунлик қилдилар. “Бунёдкор”нинг энг катта хатоси Лушанни бўшатиш бўлди. Клуб ҳеч бўлмаганда финалгача Лушанни жамоада қолдириши керак эди. “Насаф”га қарши ўйинда “қалдирғочлар”га айнан мураббий етишмади. Бахтиёр Бобоевни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкинки, финалда “Бунёдкор”ни Лушан бошқарганда жамоа бошқачароқ ўйнарди. Балки у билан ҳам ютқазган бўларди, лекин бунақа мазмунсиз ўйнамаслиги аниқ эди. Бу билан жамоага Лушанни қайтариш керак демоқчи эмасман. Энди клуб ўзига тезроқ янги БОШ мураббий топиши лозим. Акс ҳолда жамоа Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи 4-ўриндан ҳам қуруқ қолиши ҳеч гап эмас.

“Насаф” келаси мавсумда Осиё Чемпионлар лигасида ўйнаш ҳуқуқни қўлга киритган илк жамоамиз бўлди ва уларни табриклаймиз. Энди Қаршиликлар нуфузли турнирга ҳозирданоқ яхши тайёргарлик кўриши лозим. Ҳар томонлама. Зеро келаси мавсумда ҳам клубларимиз бу турнирда гуруҳда қолиб кетишса, Ўзбек футболининг обрўсига путур етиши аниқ. Умид қиламизки Рўзиқул Бердиев шогирдлари халқаро ареналарда ҳам шундай ютуқларни қўлга киритишади.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 16:53, 18.10.2015.
Ўқилди: 5711 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик