Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ла лига. Пешқадамлар баҳсида «Сельта ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 8-тур марказий баҳси доирасида пешқадамлар сафида бораётган икки жамоа тўқнаш келди. Шу пайтгача жадвални бошқариб келаётган "Вильярреал" ўз майдонида "Сельта"ни қабул қилди.

Биринчи бўлим сўнгида виголиклар футболчиси Орельяна ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида мезбонлар ҳимоячиси Байи тўпни қўли билан ўйнагани учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Шунга қарамай, "сариқ сувости кемаси" Денис Суареснинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида эса Нолито "Сельта"га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

Ушбу ғалабадан кейин "Сельта" очколар сонини 18тага етказган ҳолда, "Реал" ва "Барса"га тенглашиб олди. Тўплар нисбатига кўра улар 2-ўринга жойлашишди. "Вильярреал" эса 16 очко билан 4-ўринга тушди. Бугун "Атлетико" ғалаба қозонса, мадридликлар бу жамоани 5-ўринга тушириб юборишади.

Испания Ла лигаси, 8-тур
Вильярреал – Сельта 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 41 Орельяна, 1:1 – 67 Суарес, 1:2 – 90 Нолито.
Вильярреал – Ареоля, Байи, Коста, Марио Гаспар, Руис, Саму (Суарес, 51), Пина, Тригерос, Науэль (Рукавина, 51), Баптистао (Бакамбу, 59), Сольдадо.
Сельта – Альварес, Кабраль, Кастро, Мальо, Гомес, Эрнандес (Бонгонда, 73), Фернандес, Орельяна, Васс (Радоя, 86), Нолито, Аспас (Гвидетти, 81).
Огоҳлантиришлар: Байи (36), Фернандес (36), Гомес (37), Васс (43), Сольдадо (71).
Четлатиш: Байи (47).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:54, 18.10.2015.
Ўқилди: 3166 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.