Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

А серия. «Интер» - «Ювентус» баҳсида дуранг қайд этилди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 8-тури доирасида бўлиб ўтган "Интер" ва "Ювентус" жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмаган бўлса-да, учрашув асло зерикарли ўтгани йўқ.

Баҳснинг дебютида туринликлар кетма-кет ҳужум ташкил қилишди, аммо майдон эгалари тезда ташаббусни ўз томонларига олиб, бўлим охиригача "Юве" дарвозасига босим уюштиришди.

Иккинчи бўлимни ҳам Аллегри шогирдлари фаол бошлашди. Бу сафар улар ташаббусни миланликларга бериб қўйишмади. Мураккаб вазиятларда Ханданович жамоасини қутқарди. Учрашув сўнгида "Ювентус" футболчилари чарчаб қолишди ҳамда "Интер"нинг ҳужумларини бартараф этишга мажбур бўлди. Ўйин юқори темпда ўтган бўлса-да, тўп дарвозалардан ўрин олмади.

Мавсумни кетма-кет 5та ғалаба билан бошлаган "нерадзурри" 3та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Мазкур турда мусобақа пешқадами "Фиорентина" ютқазди, бироқ "Рома" ғалаба қозониши эвазига Манчини шогирдлари 3-ўринга тушиб қолишди. "Ювентус" эса 9 очко билан 14-ўринни банд этиб турибди.

Италия А серияси, 8-тур
Интер – Ювентус 0:0
Интер – Ханданович, Сантон, Миранда, Мурильо, Жезус, Мело (Гуарин, 64), Медель (Кондогбиа, 90), Брозович, Перишич, Йоветич (Паласио, 90), Икарди.
Ювентус – Буффон, Бардзальи, Бонуччи, Кьеллини, Эвра, Хедира, Маркизио, Погба, Куадрадо, Мората (Манжукич, 71), Дзадза (Дибала, 78).
Огоҳлантиришлар: Маркизио (7), Мело (8), Хедира (11), Дзадза (16), Эвра (60), Брозович (77), Кьеллини (86), Миранда (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:45, 19.10.2015.
Ўқилди: 3663 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.