"Бавария" ҳимоячиси Филипп Лам жамоасининг тўққиз ўйиндан буён давом этаётган ғалабалар серияси ҳаида фикр билдирди.
"Сериямизнинг охирини кўрмаяпман. Мақсадимиз - доим уч очко олиш. Рекорд эса муҳим эмас. Асосийси ғалаба қозониш ва уч очкога эга бўлиш. Ҳозирча бизни чемпион деб аташга эрта. Ахир, эндигина тўққиз тур ўтди", - дейди Лам.