"Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема “Арсенал”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этиб чиқди.
“Ҳар йили ёзда мен ҳақимда чиқаётган миш-мишларни ўқиб, мазза қилиб куламан. Матбуот бошқа клубга ўтишим мумкинлиги ҳақида турли гап-сўзларни ўйлаб топади. “Реал” ва “Барселона” футболдаги энг чўққи. Мен ана шу клублардан бирида асосий таркиб футболчисиман. Нима учун бошқа клубга ўтишим керак?”, - дейди Бензема.