Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Яҳё Туре: "Журналистлар ҳар доим менинг ғашимга тегиш усулини топишган"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" яримҳимоячиси Яҳё Туре журналистларнинг танқидига жавоб бера туриб, уларни ҳайвонга тенглаштиришга ҳам ботинди.

"Ҳозир журналистлар фаолиятимда янги босқич бошланганини ёзишмоқда. Яна қанақа янги босқич? Мен дунёда энг қийин лигада жамоам билан иккинчи ўринни олган мавсумни эндигинаякунлаган бўлсам. Бундан олдинги мавсумда чемпион бўлган эрсам, ўзим эса, 26та голнинг 20тасини АПЛда урган бўлсам. Бу ҳақда ҳеч ким гапирмайди.Ўтган мавсумда Африк миллатлар кубоги мусобақаси туфайли икки ойни ўтказиб юбордим. Шундан сўнг ҳам қандай қилиб аввал урган голларимдан кам урганимни ёзиш мумкин?

Мени ғазабимни тушунасизлар. Ишларим ёмон бўлса, Британия журанлистлари менинг хатоларимни ёзишади. Ҳаммаси зўр бўлса, жим бўлиб қолишади. Улар ҳар доим менинг ғашимга тегиш усулини топишган. Мен кўпинча ўзимни бахтсиз ҳис қиламан,баъзан жуда ҳам бахтсиз. Биз, африкаликлар, яхши ишларимиз учун мақташларини , ютуқларимизни тан олишларини севамиз. Бу нарса янги муваффаққиятларимизга сабаб бўлади.

2010 йилда "Барселона"дан келганимда журналистлар менинг трансферимга тушунмаган эдилар, фақат менинг маошимни гапирдилар. Бу ҳақиқий шармандалик. Мен бу ерга шунчаки совринлар ютишга ёрдам бериш учун келган эдим. Буни айтганимда, кўпгина одамлар, ҳайвонлар кулишган эди. Улар, мени, Яҳё Турени "Манчестер Сити"нинг ўйинини ўзгартиришимга ишонмаган эдилар. Оқибатда нима бўлди? Ютиш мумкин бўлган барча совринларни ютдик", - дейди Яҳ Туре.

Манба: championat.com
Киритилди: 18:47, 19.10.2015.
Ўқилди: 2139 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.