Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Эльяким Мангала: "Барчаси аввало, ўзимга боғлиқ"

Баҳо:
+ | -

Эльяким Мангала «Манчестер Сити» сафига қўшилганидан ке-йин секин-аста юқори даражага кўтарилмоқда. У жорий мавсум клуб билан ЧЛда ҳам муносиб иштирок этишдан умидвор. Тўғри, «Сити» қо-йилмақом стартдан сўнг орада баъзи кўнгилсизликларга учради. Хусусан, «Тоттенхэм» билан баҳсда умуман ўзига ўхшамади - 1:4. Қолаверса, ЧЛда «Ювентус» олдида ожиз қолди. Шунга қарамай, «Сити»нинг Мангала учун бежиз катта маблағ сарфламагани тобора ўз исботини топмоқда. Дейлик, Франция миллий жамоаси аъзоси бельгиялик Венсан Компани билан жуфтлик ҳосил қилганча, «шаҳарликлар» ҳимоя қўрғонини анча мустаҳкамлади. Клубнинг дастлабки 5та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолгани барчасига далил. Умуман, 24 ёшли ҳимоячи «Сити»нинг ниҳоят, еврокубокларда ҳам ўзини кўрсатишига шубҳа қилмаяпти. Яъни айрим ўйинлардаги муваффақиятсизликларга вақтинча ҳолат сифатида қараяпти. У UEFA.com сайти мухбирлари билан суҳбат чоғи жорий мавсумдан умиди катта эканлигини яширмади. Шунингдек, Венсан Компани билан ҳамкорлиги ва Англия ҳаётига мослашув жараёни қандай кечгани ҳақида гапириб берди.

- Эльяким, ЧЛда ўйнаш шахсан сиз учун нимани англатади?

- Айни пайт тажрибам кам эмас ва турнирда жамоа билан имкон қадар узоқроққа боришни кўзлаяпмиз. Зеро, бунга қодир даражада кучли эканлигимизни яхши биламиз. Тўғри, шунинг баробарида ҳаммаси кутилганидан анча оғир кечиши тайин. Ҳарқалай, ЧЛ дейлик, АПЛдан мутлақо фарқланади. Демоқчиманки, евро-аренада муваффақият қозониш учун айнан халқаро тажриба талаб этилади. Мисол учун, тўғри тактика асосида тўп суришнинг аҳамияти катта. Англияда анча очиқ футбол ҳукмрон, аммо ЧЛда ҳар бир майда жиҳатни эътиборга олиш зарур.

- Янги футболчилар клуб имкониятини анча оширишгандир...

- Ишончим комил, янгилар билан янада кучлироқ футбол кўрсатамиз. Асосийси - клуб тараққиёти. Барча ўйинчилар қайси йўналиш бўйича ҳаракатланиш кераклигини жуда яхши билишади ва ўз вазифаларини чин юракдан бажаришади - бошқача бўлиши мумкин эмас. «Сити» охирги бир неча йил давомида муайян савияда ўйнади, лекин энди катта зафарларни истасак, янада юксакроққа интилишимиз шарт. Хуллас, мудом олдинга қадам ташлаш муҳим. Олдимизда ЧЛ гуруҳ босқичининг мураккаб ўйинлари турибди, аммо таҳликага тушмаслигимиз лозим. Ҳарқалай, шахсан мен мавсум давомида унинг стартидаги каби яхши ўйнашимизга шубҳа қилмайман.

- «Порту»да жамоа сардори эдингиз. Ўша вақтлардан қандай таассуротлар қолган?

- «Порту» футболчиларини сардор сифатида майдонга бошлаб тушганимдан фахрланаман. Ахир бундай бахт ҳам кимга ҳам насиб этавермайди. Дейлик, вақтида «Порту»нинг сардорлик боғичи остида бир қатор буюк футболчилар тўп суришган. Шундай экан, Португалиядаги фаолиятимни фақат мамнун ҳолда ёдга оламан.

- Умуман, «Сити»га келишдан олдин Англияда ўйнашни орзу қилганмидингиз?

- Ҳа, болалигимдан айнан премьер-лигада тўп суришни ўйлардим. Айниқса, «Манчестер дербиси», шунингдек, «Арсенал», «МЮ» ва «Челси» клублари ўйинларига қизиқишим баланд эди. Ҳеч кимга сир эмас, Англияда футболчилар майдонда бор кучларини ишга солишади. Ўйин шиддати ниҳоятда юқори. Шунинг учун ҳам доимо Англиянинг қайноқ футболи ичига тушиш орзуси билан яшаганман. Ҳозир ҳам иштиёқим жуда баланд ва фаолиятим айнан шу ерда давом этаётганидан хурсандман.

- Хўш, «Сити»даги дебют мавсумингизни қандай баҳолайсиз? Янги муҳитга мослашишда қийналмадингизми?

- Яширмайман, маълум даражада қийинчиликка дуч келдим. Бу ўтиш мавсуми бўлди. Худди «Порту»даги илк давримга ўхшаб кетди. Фақат битта нарса - масъулиятда фарқ сезилди. Ахир «Сити»га юқори савияли футболчи сифатида ўтдим, клуб трансферимга катта маблағ ажратди. Қолаверса, «Сити»нинг обрўси ҳам баландроқ. Буларнинг барчаси зимамга қўшимча масъулият юклади. Хайриятки, «Порту»да тўпланган тажриба қўл келди ва мен ОАВга унча эътибор қаратмадим. Ўзимга шундай нидо қилгандим: «Ҳаяжонланма, шошма, ҳаммаси яхши бўлади, ахир узоқ муддатли шартномага эгасан ва бу лигадаги барча жиҳатларга кўникасан ҳали». Шундай қилиб, мавсум охирида 6та ўйинда иштирок этдим ва улар туфайли ишончим ортди. Энди эса, ўзимни мутлақо эркин ҳис қиляпман. Хуллас, премьер-лигага тўлақонли мослашиб улгурдим.

- «Сити»да сизга айнан нима кўпроқ ёқяпти?

- Бу ерда хотиржамман ва барчаси ўзимга боғлиқ эканлигини яхши тушунаман. Зарур жиҳатларни ўрганиб олдим: шаҳар ва лигани яхши биламан, бошқа клублар услубини ҳам.

- «Масчестер Сити» ҳимоя чизиғидаги шерикларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Венсан Компани катта тажриба соҳиби ва нафақат бизнинг етакчимиз, балки премьер-лигадаги энг кучли ҳимоячилардан биридир. У шахсан менга ибрат намунаси бўляпти. Венсан жорий мавсумга ҳам яхши тайёргарлик кўрди ва ҳозирда муносиб ҳаракатланмоқда. Унинг ўзини хотиржам тутиши барчамизни руҳлантиради. Николас Отаменди эса, рақобатни ошириб, ҳимоямизни анча кучайтирди. У билан яхши танишман, зеро, «Порту»да бирга ўйнаганмиз. Николаснинг техникаси жуда юқори. Агар 100 фоиз куч сарфламасам, у менинг ўрнимни тортиб олиши муқаррар (кулади). Бошқа ҳимоячилар хусусида ҳам худди шундай фикр билдиришим мумкин. Таркибимиз яна Кевин Де Брюйне ва Раҳим Стерлинг каби иқтидорли йигитлар ҳисобига анча кучайди. Яъни ҳужумда ҳам салоҳиятимиз ошди. Шундай экан, «Сити»нинг ҳали янада сифатли футбол кўрсатишини кутишга асослар йўқ эмас. Ҳарқалай, мен ёрқин стартнинг давоми борлигига ишонаман.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 22:31, 19.10.2015.
Ўқилди: 1937 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.