Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

"Бавария" Armani билан 3 йиллик шартнома тузди

Баҳо:
+ | -

Италиядаги модалар уйи Giorgio Armani Германиянинг "Бавария" жамоаси футболчилари учун либос тикади. Томонлар кейинги 3 йил давомида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришишган. Бу ҳақда немисларнинг WWD нашри хабар берган.

Armani футболчилар учун расмий маросимларда кийиладиган либослар тайёрлаб беради. Дизайнерлар томонидан футболчилар учун кашмири ва ипак матоларидан қора-кўк ранли костюмлар, нимчалар, шимлар, оқ кўйлаклар ҳамда свитерлар тикилади. Бундан ташқари, модалар уйи "Бавария" аъзоларини қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнаклар ва спорт сумкалари билан таъминлайди.

Қайд этиш керакки, бу Giorgio Armani томонидан спортчилар учун кийим тикиб берилиши бўйича биринчи шартнома эмас. 2007-2009 йиллар давомида компания "Челси" футболчиларини кийинтирганди. Бироз аввалроқ эса Италия олимпиячилари ва паралимпиячиларини 2016 йилги олимпия мусобақаларига кийинтириш бўйича шартнома тузилган.

Маълумот учун, Giorgio Armani компаниясига 1975 йилда италиялик модельер Жоржио Армани томонидан асос солинган, унга Сержио Галлеоти ёрдамчи бўлганди. Улар шу вақтгача Giorgio Armani, Emporio Armani, Armani Exchange, Armani Jeans, Armani Junior, Armani Casa ва бошқа брендлар остида эркаклар, аёллар ҳамда болалар учун кийим-кечак, оёқ кийимлари ҳамда соатлару аксессуарлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

 

Армани Италиянинг энг бадавлат кишиларидан бири ҳисобланади. У Форбс журнали версиясига кўра 7 млрд евро бойликка эгалик қилади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:54, 20.10.2015.
Ўқилди: 4162 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.