Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

“Реал”нинг бразилиялик легионерлари

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” жамоасида бир қатор бразилиялик футболчилар тўп суриб келишган. Биз “қироллик клуби” тарихидаги энг яхши бразилияликлар ТОП-5 лигини тузиб чиқдик.

5. Кака

“Реал”нинг бразилиялик легионерлари
2009 йилда «Реал» «Олтин тўп-2007» соҳиби бўлган Какани 68, 5 млн. еврога «Милан»дан харид қилди. Бразилиялик ярим ҳимоячи, Мадридда жароҳатлар чангалида қолиб кетди. Кака 4 мавсум мобайнида «Реал» сафида 120 ўйинда 29 та гол киритди. Бироқ олдингидай юқори савияли ўйин намойиш қила олмади. Шундай бўлсада у мадридликларнинг 2012 йили Ла Лигадаги чемпионлигига муносиб ҳисса қўша олди.

4. Робиньо

“Реал”нинг бразилиялик легионерлари
Робиньо 2005 йилда катта умидлар билан Мадрид клуби томонидан сотиб олинди. Бразилиялик футболчи «галактикос» сафида 2008 йилгача 135 беллашувда 35 марта рақиб посбонларини ранжитган. У жамоа билан 2 марта Испания чемпионлигига сазовор бўлди ва 2008 йилда «Манчестер Сити»га трансфер қилинди.

3. Марсело

“Реал”нинг бразилиялик легионерлари
Марсело “Реал” сафига 2006 йили 18 ёшида келиб қўшилган. Қанот ҳимоячиси вазифасини бажарувчи футболчи ҳозирга қадар “қироллик клуби” сафида 317 ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 45 та голли узатмани амалга оширди. Марсело Мадридликлар билан 3 марта Премьерода, 2 мартадан кубок ва суперкубокда, бир мартадан Чемпионлар лигаси, УЕФА суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида зафар қучди.

2. Роналдо

“Реал”нинг бразилиялик легионерлари
“Сўйлоқ тиш” 2002-2007 йиллар давомида Мадридликлар таркибида майдонга тушиб, 177 та баҳсда 104 та гол урган. Роналдо 2004 йилда Испания чемпионати тўпурарлигини қўлга киритган. У клуб билан биргаликда 6 та мусобақанинг бош совринига сазовор бўлди. 2002 йил якунларига кўра, эса жаҳоннинг "энг яхши футболчиси"га аталган «Олтин тўп» соҳибига айланди. 2007 йили жамоа бош мураббийи Фабио Капелло билан келиша олмаган футболчи “Милан”га йўл олди.

1. Роберто Карлос

“Реал”нинг бразилиялик легионерлари
“Реал” 1996 йилда Миланнинг “Интер”идан Карлосни сотиб олди. Роберто “Қироллик клуби” сафида 11 мавсум давомида тўп суриб, 512 учрашувда 67 голга муаллифлик қилди. Карлос “Реал”нинг энг кўп совриндор бразилиялик легионери ҳисобланади. У Ла Лигада 4 марта, Чемпионлар лигаси ва Испания суперкубогида 3 мартадан, қитъалараро кубогида 2 бора ва УЕФА суперкубогида бир марта ғолибликни қўлга киритган.

Фурқат Юсупов

Киритилди: 22:17, 20.10.2015.
Ўқилди: 4486 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.