"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛ гуруҳ босқичининг учинчи турида киевнинг "Динамо"сига қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.
"Бизнинг жамоа яхши ўйнадйи деб ҳисоблайман. Биз 70-75 дақиқа давомида ўйинни назорат қилдик. Биз ташаббусга эга бўлдик, вазиятлар бўлди, устунларни пойладик. Голдан бошқа ҳамма нарса бўлди. Натижани қониқарли деб ҳисоблайман.
Украин жамоаларига қарши ўйнаш ҳар доим қийин бўлган. Уларда жисмонан бақувват ўйинчилар бор, жарима майдонидан бу жарима майдонигача ўйнайдиган ҳақиқий футболчиларга эга. Улар ҳавода, стандартларда яхши ўйнайдилар. Умуман, Украинада ҳар доим қийин. "Динамо" ҳам бугун яхши ўйнади, айниқса, ҳимояда.
Охирги 15 дақиқада улар гол уриш мумкинлигини кўришди. Бизэса ғалаба учунтаваккал қилишимиз ёки натижани сақлаш кераклиги ҳақида ўйладик. Иккинчи бўлим қопқонга ўхшади: биз ютишни истар эдик, шу билан бирга қарши ҳужумларни ўтказиб юборишни ҳам истамасдик.
Биз икки ўйинни "ноль"га ўйнадик. Бу жуда яхши", - дейди Моуриньо.