"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 3-турида БАТЕга қарши сафардаги учрашувдан сўнг (2:0) натижадан қониққанлигини маълум қилди.
"Шогирдларим Борисовда ўзларини ишончли ҳис қилишди ва ҳақли ғалаба қозондилар. Прессинг томондан олсак, ўйин яхши бўлди. Рақиб жипс ўйин кўрсатди ва жарима майдонига яқин ҳаракат қилди. Уларнинг олдида ҳужумчиларга тўп етказиб беришдай қийин вазифа бор эди.
БАТЕ ҳужумчи Николай Сигневичга ўйнашини гумон қилгандик. Борисовликлар тезкор қарши ҳужумларда марказий ҳужумчига тўп етказиб беришини кутган эдик. Умуман олганда, биз уларнинг ўйлаганларига муносиб аршилик қила олдик. Шунинггдек,уларнинг сафида Виталий Родионовдек жуда кучли ҳужумчи ўйнамади, бу улар учун катта йўқотиш.
Биз "ноль"га ўйнадик, бу ўзимизга бўлган ишончни оширади. "Барса" аввалги савиясига қайтмоқда", - дейди Энрике.