"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 3-турида "Астана"га қарши учрашув олдидан фикрларини билдирди.
"Астана" - тўп билан муомала қила оладиган, рақобатбардош, фаол жамоа. Аммо биз диққатимизни ўзимизга аратишимиз керак. Биз ғалаба қозонишимиз ва яхши ўйин кўрсатишимиз керак. Биз ҳар доим ўйинларга рақибнинг энг кучли таркибини кўз олдимизга келтириб тайёрланамаиз.
"Астана" "Бенфика"га қарши яхши ўйин кўрсатди, "Галатасарой" билан охиригача курашди. Бу жамоа мени яхши ўйин кўрсатишга интилиши билан ҳайрон қолдирди. Тўп йўқотишни истамайдиган ва ўйин давомида кучайиб борадиган жипслашган жамоа. Буларнингҳаммасида мураббийнинг меҳнати кўрини турибди", - дейди Симеоне.