"Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Биринчи бўлимда жуда оғир кечди, рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмадик. Бундан ташқари пенальтидан гол ура олмадик. Иккинчи бўлимда барибир мақсадимизга еришдик ва ғалаба қозондик. Ҳисоб ўйинга мос бўлди. Биз яна гол уришимиз мумкин эди. Бугун тўп ўтказмоқчи эмасдик, бунга эриша олдик", - дейди Андрей Микляев.
- Абрамов кетгач сиз жамоада қандай ўзгаришлар амалга оширдингиз?
- Биз икки йилдан буён жамоани қураяпмиз. Шу боис катта ўзгаришларни амалга оширмадик. Барчаси режа бўйича кетмоқда.
- "Пахтакор" ҳозирча 4 очко олдинда, лекин уларни қийин ўйинлар кутиб турибди. Масалан, эртага "Бунёдкор"га қарши баҳс, кейинги турда "Насаф" билан ўйин...
- Барчаси "Пахтакор"нинг қўлида. Лекин бу футбол, бизда имкон бор экан чемпионлик учун охиригача курашамиз. Албатта "Пахтакор"нинг очко йўқотишини кутамиз, ўзимиз эса 4та ўйиннинг барчасида ғолиб бўлишимиз керак. Ўтган турда 2:0 ҳисобида олдинда эдик, ўйин эса 2:2 ҳисобида тугади. Йигитлар руҳан ўзларига келиб олишганидан хурсандман.