Италия терма жамоаси бош мураббийи муайян муддат давом этган танаффусдан кейин Чезаре Пранделли яна ўз ишига қайтишга тайёр турибди.
“Мураббийлар ўз ишларига қайтишга доим тайёр туришади. Аммо ҳаммаси ҳар доим ҳам бизга боғлиқ бўлмайди.
Ростини айтсам мен ҳам ишга қайтишга тайёрман, аммо бу борада шошилмаганим маъқул.
Нотўғри қарор қабул қилишни истамайман. Энг муҳими жамоада асосий бошқарувчилардан бири бўлишлик”, – дейди Пранделли Football Italia нашрига берган интервьюсида.