Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес ярим ҳимоячи Гарет Бэйлнинг жароҳати борасида фикр билдирди.
"Гарет "Леванте" билан ўйнашни истаганди, аммо биз унга дам бергандик. Ҳозир эса унинг ҳолатини ўрганиб чиқиш жуда муҳим. Бир-икки кун ичида Бэйл қандай ҳолатда эканини билиб оламиз. Бундай савиядаги футболчининг жароҳат олиши биз учун қаттиқ зарба. Аммо жамоа усиз ҳам яхши ўйнади", - дейди мураббий.