Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Бахтиёр Бобоев: “Бунёдкор”га кучли мутахассис олиб келинади"

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Аввал чиройли ғалаба учун йигитларга раҳмат айтаман. Улар бугун ўз вазифаларини аъло даражада бажардилар. Бугунги учрашувда кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Лекин негадир қарши ҳужумлардан самарали фойдалана ололмаяпмиз. Агар эътибор бераётган бўлсангиз, жуда кўп бора учга уч, тўртга уч бўлиб қарши ҳужумда олдинга ўтамиз, лекин гол уришга келганда аниқ ўйнай олмаяпмиз. Бу камчиликни бир кунда ўзгартириб бўлмайди. Бу борада ишлаяпмиз. Мен бош мураббий эмасман. Жамоани бошқариб турганим мавсум охиригача. “Бунёдкор”да доимо кучли мутахассислар ишлаб келган. Биз бош мураббий масаласида шошилинч қарор қабул қилмадик. Ўзимизга мос ва жамоага ёрдами тегадиган инсонни қидиряпмиз. Осиё Чемпионлар лигасига чиқишимиздан қатъи назар “Бунёдкор”га кучли мутахассис олиб келинади, - дейди Бахтиёр Бобоев.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:12, 21.10.2015.
Ўқилди: 4796 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6821]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6406]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4058]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2481]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2421]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2085]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2021]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1940]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1866]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1776]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик