Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

ЕЧЛ. «А» гуруҳи. «ПСЖ» «Реал» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг 3-тур баҳслари якунига етди.

Нафақат "А" гуруҳининг, балки бугунги куннинг энг марказий учрашувида дея эътироф этилган "ПСЖ" ва "Реал" ўртасидаги ўйин кутилганидан бироз зерикарли бўлди. Боиси, ҳар иккала жамоа эҳтиёткор ўйин услубини танлади. Боз устига, уларнинг ўйини яхлит механизм даражасига кўтарилмагани кўриниб қолди.

Шунга қарамай, "Мадрид" уч марта гол уриш учун яхши имкониятга эга бўлди. Крооснинг узатмасидан кейин Хесе бирга бир вазиятга чиқди, аммо унинг зарбасини парижликлар посбони оёғи билан қайтарди. Каземиро эса яқин масофадан тўпни дарвозага йўллай олмади. Иккинчи бўлимда Роналду ҳам деярли яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қила олмади.

Ушбу дурангдан кейин "Реал" ва "ПСЖ" ўз очколарини 7тага етказишди. Бугун ўз майдонида "Шахтёр"ни мағлуб этган "Мальмё" ҳисобида 3 очко бор. Донецкликлар ҳали очкони қўлга киритишмади.

Европа чемпионлар лигаси
"А" гуруҳи, 3-тур
ПСЖ Франция – Реал Мадрид Испания 0:0 (0:0, 0:0)
ПСЖ – Трапп, Тиаго Силва, Максвелл, Орье, Маркиньос, Верратти (Лавесси, 80), Мотта, Матюиди, Ди Мария (Пасторе, 67), Кавани (Лукас, 66), Ибрагимович.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Данило, Рамос, Иско (Модрич, 69), Кроос, Васкес, Каземиро, Хесе (Черишев, 73), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Матюиди (9), Верратти (50), Рамос (60), Васкес (77), Черишев (85), Орье (87).

Мальмё Швеция – Шахтёр Украина 1:0 (1:0)
Гол: 1:0 – 17 Розенберг.
Мальмё – Виланд, Бенгтссон, Конате, Тиннерхольм, Арнасон, Родич (Ракип, 79), Левицки, Аду, Бергет, Розенберг, Журжич (Мехмети, 88).
Шахтёр – Пятов, Кучер, Исмаили, Срна, Ракицкий, Фред, Степаненко, Тейшейра, Марлос (Эдуардо, 71), Бернард, Гладкий (Коваленко, 81).
Огоҳлантиришлар: Левицки (33), Бенгтссон (42), Ракицкий (50), Кучер (53), Срна (55), Фред (66), Розенберг (79).

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Реал Мадрид 3 2 1 0 6-0 7
2 ПСЖ 3 2 1 0 5-0 7
3 Мальмё 3 1 0 2 1-4 3
4 Шахтёр 3 0 0 3 0-8 0

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:40, 22.10.2015.
Ўқилди: 5193 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик