"ПСЖ" бош мураббийи Лоран Блан ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 3-турида "Реал" билан нурсиз дурангдан сўнг, фикрларини билдирди.
"Бироз афсусдаман, чунки ғалаба қозонишни истаган эдик. Биз икки бўлимни бирдай ўтказа олмадик, бу айниқса, яримҳимоямизга тегишли. Бизда жуда кучли жамоа бор, аммо "Реал"га қарши ўз ўйинмизни кўрсатишимиз биз кутгандан қийинроқ бўлди.
Ўйин тенг бўлди, ҳисоб ҳам адолатли бўлди деб ўйлайман. Ҳимоячиларимизга балли", - дейди Блан.