"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 3-турида "Астана" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг (4:0) фикрларини билдирди.
"Биз ўйинни зўр ўтказдик ва ўз вазиятларимизда фойдаландик. Бунданҳам кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Астанада бошқача ўйин бўлишини кутяпман. Менимча яхшигина тер тўксак керак. У бошқача ва қийин ўйин бўлади. Ғалаба қозониш учун энг кучли таркибимизни олиб борамиз", - дейди Симеоне.