"МЮ" бош мураббийи Луи ван Гал ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 3-трида ЦСКАга қарши учрашудан сўнг (1:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"ЦСКА жуда тартибли жамоа. Биз уларга пенальти совға қилдик ва жуда секин ўйнадик. Буни танаффусда таъкидладим. иккинчи бўлимда тезроқ ўйнай бошладик ва ютишимиз ҳам мумкин эди. Руни ва Феллайнида вазиятлар бўлди, аммо мени яримҳимоячилармизнинг ўйини хавотирлантирди ва мен уларни алмаштирдим.
Энди бизни уйда икки учрашув кутиб турибди, уйда биз кучлимиз. Агар ғалаба қозонсак,плей-оффга чиқиш учун яхши имкониятга эга бўламиз.
Мен ўз жамоам билан фахрланаман, биз бу мавсумда характер кўрсатяпмиз. Ўтган мавсум ҳақида бундай деб бўлмайди", - дейди Ван Гал.