Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Ҳамиджон Актамов: “Йигитларимиз чинакам ирода намойиш этишди”

Баҳо:
+ | -

“Шўртан” — “Қизилқум” жамоалари (1:3) учрашувидан сўнг ўтказилган  матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош менежери Ҳамиджон АКТАМОВ иштирок этди.

—Ўтган турда ўз майдонимизда аламли мағлубиятга учрагандик, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Тенг курашлар остида кечган баҳсда “Машъал”га имкониятни бой берганимиз мухлисларимизни қаттиқ ранжитган эди. Ана шундай омадсиз ўйиндан кейин йигитларимизни навбатдаги турга тайёрлаш осон эмасди. Хайриятки, бугун меҳмонда тўп суришимизга қарамай, жамоамизнинг барча аъзолари бир тану бир жон бўлиб, ғалаба иштиёқида ўйнадилар. Барча йигитларимизга раҳмат айтаман. Албатта, бугун кўрдиларингиз, Навоийдан ҳам юзлаб мухлисларимиз Ғузорга ташриф буюриб, футболчиларимизни фаол қўллаб-қувватлаб турдилар. Уларнинг далдаси жамоамиз учун катта мадад бўлди, десам хато қилмайман.

—Ўйинда биринчи бўлиб ўз дарвозасидан тезкор гол ўтказиб юбориш ҳар қандай жамоага салбий ва руҳий таъсир қилиши табиий. Бугун йигитларимиз чинакам ирода намойиш эта олдилар ва шунинг эвазига муҳим уч очкони қўлга киритдик.

—“Шўртан” — анча шаклланган жамоа. Бу ерда малакали мураббий ишлайди, тажрибали ўйинчилари кўп. Бугунги ўйинда улар таркибида кўпроқ ярим ҳимоячи Элдор Бойматовнинг ўйини менга ёқди.

—Амалдаги мавсумда ким чемпион бўлади? Қизиқ савол бўлди-ку?! Ҳали чемпионат тугашига яна тўртта тур бор. Бунга фақат охирги турдан кейингина аниқ жавоб беришим мумкин.

—Охирги сўз ўрнида шуни айтишни истардимки, мен “Қизилқум” жамоаси билан биринчи марта Ғузорга келишим. Рости, воҳанинг бир туманида бу каби ажойиб футбол муҳити, чиройли стадионни кўриб жуда хурсанд бўлдим. Бунақа футбол майдонида тўп суришни кўп жамоалар орзу қилса ажабмас. Бугун йигитларимиз мазза қилиб тўп тепишди. Футбол учун шунақа шарт-шароитларни яратиб берган “Шўртан” футбол клуби хомийлари ва раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 10:28, 22.10.2015.
Ўқилди: 2413 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2304]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2240]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1822]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1671]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1602]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1593]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1567]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1244]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1223]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1211]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик