Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Сесар Луис Менотти Мадриднинг "Реал" клуби ўйинини таҳлил қилди. ЖЧ-1978да ғолиб чиққан мутахассис Рафаэль Бенитес бошчилигидаги жамоанинг ўйини ёқмаётганини таъкидлади.
«Албатта, мен "Реал"нинг ўйинини стадиондан кузатмаяпти, шу боис тўлиқ тасвирни кўриш имкониятига эга эмасман. Шунинг учун мутлақ фикр билдира олмайман. Лекин, умуман олганда, шахсан мен учун "Реал" ёмон ўйнамоқда. Жамоанинг ўйинида эҳтиёткорлик устувор. Жамоага ғалабани айрим ўйинчилар келтирмоқда. "Қаймоқранглилар" сафида индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар йиғилган. Айнан улар туфайли жамоа "Реал" ҳисобланади ва клуб ғалаба қозонмоқда», — дея Меноттининг сўзларидан иқтибос келтирди Marca нашри.
Кўпчиликнинг фикрича, ҳозирги "Реал" ҳимоявий ўйин услубига таяниб ўйнамоқда.